RU

Последние новости

08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  0 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  17 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  31 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  71 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  15 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  3 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  9 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4

«Обод» ФК танлов эълон қилади Новости

«Обод» ФК танлов эълон қилади

Теги :  Обод
“Обод” футбол клуби келгусида таниқли футболчи бўлиш ва ўзбек футболи довруғини янада кўтариш истагида бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ўз футбол мактабини очишга қарор қилди.

Шу мақсадда клуб жорий йил 18 апрелдан 24 апрелга қадар соат 16:00дан 18:00гача бўлажак футболчилар учун танлов эълон қилади. Унда 2004-2010 йилларда туғилган болалар ва ўсмирлар иштирок этиши мумкин.

Танловда қатнашиш учун боланинг соғлиги тўғрисидаги маълумотнома (086-У шаклда), туғилганлик ҳақида гувоҳнома (метрка), ота-онаси номидан ариза, 3х4 ўлчамдаги фотосурат ҳамда жисмоний тайёргарликдан ўтиш учун спорт формаси бўлиши шарт. Танлов “Обод” футбол клубининг сунъий қопламали майдонида ўтказилади. Унутманг, “Обод” футбол мактабида фарзандингиз ОФКнинг “С” лицензиясига эга ва малакали мураббийлар қўл остида футбол сир-асрорларини ўзлаштиради.

Манзил: “Обод” футбол клуби сунъий қопламали майдони.
Мўлжал: метронинг “Машинасозлар” бекати ҳамда “Темирйўлчилар” шифохонаси.
10, 28, 44, 72-автобусларнинг “Темирйўлчилар шифохонаси”, 1, 30, 96-автобусларнинг “Ташсельмаш” заводи бекати.

Мурожаат учун телефонлар:
+99893 554-02-20 (Жаҳонгир)
+99893 517-96-67 (Илхом)

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика