RU

Последние новости

Облак "Атлетико"даги 200та ўйиндан 112тасида ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади. Бу клуб рекорди Новости

Облак "Атлетико"даги 200та ўйиндан 112тасида ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади. Бу клуб рекорди

"Атлетико" Испания чемпионати 11-тур доирасидаги "Валенсия" (1:0)га қарши ўйинда ғалаба қозонди.

Мадридликлар дарвозасини Ян Облак қўриқлади ва бу унинг Ла Лигадаги 200-ўйин бўлди. Посбон бу ўйинлардан 112тасида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган - рекорд кўрсаткич.

"Атлетико" дарвозабонлари орасида фақатгина Абель Ресино Ла Лигада 200лик довонга етиб кеган. У клуб таркибида 243та ўйинда майдонга тушиб, 94тасида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.

Эслатиб ўтамиз, "Атлетико"нинг 27 ёшли футболчиси дунёнинг энг қиммат дарвозабони (90 миллион евро) ҳисобланади.

Таъкидлаш керакки, Ян Облак жорий мавсум Испания чемпионатидаги 9та ўйинда атиги 2та тўп ўтказиб юборди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика