RU

Последние новости

08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  0 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  6 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  3 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  3 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  1 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  1 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  4 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  3 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  5 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  180 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2

ОАВ учун финалолди расмий тадбирлар ҳамда аккредитациялаш режаси тақдим этилди Новости

ОАВ учун финалолди расмий тадбирлар ҳамда аккредитациялаш режаси тақдим этилди

5 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубогининг финал учрашуви олдидан бир қатор расмий тадбирлар ўрин олган. ОАВ вакиллари уларда бевосита иштирок этиши мумкин.

Финалдан бир кун аввал — 4 октябрь куни "Истиқлол" стадионида соат 16:30 да "Андижон" клуби бош мураббийи Александр Хомяков ҳамда жамоанинг етакчи футболчиси иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. 17:00 дан эътиборан эса "Андижон" клуби расмий машғулот ўтказади. Унинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ ҳисобланади.  

Шу куни соат 17:30 да "Навбаҳор" клуби бош мураббийи Сергей Лушчан ҳамда жамоанинг етакчи футболчиси иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. 18:15 дан эътиборан эса "Навбаҳор" клуби расмий машғулот ўтказади. Унинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ ҳисобланади.

ЎзПФЛ “Аккредитация низоми ва ОАВ учун медиайўриқнома”си асосида 2024 йилги футбол мавсуми учун 233 нафар журналист Лиганинг PRE аккредитациясига эга чиққан. Матбуот ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш бўлими уларнинг мавсум давомидаги ҳаракатларини кузатиб боради. "Истиқлол" стадиони медиа трибунаси уларнинг барчасини сиғдира олмайди. Шундан келиб чиққан ҳолда финал беллашуви учун махсус аккредитациялар ишлаб чиқилади ва улар Лига саралаб олган журналистларга 4 октябрь кунги расмий тадбирлардан сўнг тақдим этилади. Шу кунга қадар Лиганинг 2024 йилги мавсуми учун аккредитациясига эга бўлган журналистлар мазкур аккредитациялари билан стадионга кира олмайди.  

Лига, шунингдек, 151 нафар фотомухбирга PHO аккредитациясини тақдим этган. Финал учрашувида бевосита иштирок этишни мақсад қилган фотомухбирга 2024 йилги мавсум учун олган аккредитациясидан келиб чиқиб, финал учун махсус аккредитация тақдим этилади. Ўз фаолиятига алоқадор техник қурилмаларга эга бўлмаган фотомухбир стадион техник зонасига қўйилмайди.

HB аккредитацияси билан фаолият олиб бораётган 119 нафар телевидение ходими орасидан фақатгина “Спорт” телеканали тақдим этган рўйхатга киритилган техник гуруҳга финал аккредитацияси тақдим этилади. 

Маълумот учун, юқорида қайд этилган ОАВ ходимларидан ташқари футбол клубларида фаолият олиб бораётган қатор мутахассислар турли йўналишлардаги аккредитацияларга эга ҳисобланади. Финал учун Лига фақатгина "Истиқлол" стадиони ходимларига махсус аккредитация тақдим қилади, қолган барча ҳолатларда шу кунга қадар бўлган аккредитациялар билан стадионга кириш чекланади.

 


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика