ОАВ: МЮ клуб трансфер рекордини янгилашга тайёр
14 дек 2018 12:43
Новости
ОАВ: МЮ клуб трансфер рекордини янгилашга тайёр
"Манчестер Юнайтед" Калиду Кулибалини сотиб олишга ва клубнинг трансфер рекордини янгилашга тайёр.
"Evening Standard"нинг хабарига кўра, манкунианликлар "Наполи"га 100 миллион фунтлик таклиф жўнатмоқчи.
МЮнинг 70 ва 80 млн фунтлик олдинги таклифлари неаполликлар раҳбарияти томонидан рад қилинган эди. Бунга сабаб қилиб 27 ёшли марказий ҳимоячини қимматроққа сотиш мумкинлиги келтирилганди.
Кулибали жорий мавсум А Серияда 15та ўйин ўтказди ва иккита голли пас берди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг ёзида "Манчестер Юнайтед" Поль Погбани "Ювентус"дан 89 миллион фунт стерлингга сотиб олиш эвазига клуб рекордини ўрнатган эди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии