"Ньюкасл" "Лестер" етакчиси билан музокараларни бошлади
11 мая 2023 13:00
Новости
"Ньюкасл" "Лестер" етакчиси билан музокараларни бошлади
"Ньюкасл" ярим ҳимоячи Жеймс Мэддисонни сотиб олиш бўйича "Лестер" билан дастлабки музокараларга киришди.
"Football Insider" хабарига кўра, "ҳаккалар" хўжайинлари узоқ вақтдан бери Мэддисонни кузатиб келишмоқда. Клуб уни ёзда асосий трансфер мақсадига айлантирди.
Қайд этилишича, "Лестер" АПЛдан тушиб кетган тақдирда, Мэддисон Чемпионшипни Чемпионлар Лигасида ўйнаш имкониятига ўзгартиришга қарши эмас.
26 ёшли хавбек жорий мавсум "тулкилар" сафида барча турнирларда 29 та ўйинда иштирок этиб, 10 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Футболчининг "Лестер" билан келишуви 2024 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Комментарии