RU

Последние новости

09:30ПСЖ президенти Килиан Мбаппе ҳақида гапирди  1 09:02Рэтклифф «Манчестер Юнайтед» учун бешта трансфер қоидасини жорий қилди  4 08:37Абдувоҳид Неъматов қаҳрамонга айлаган «Насаф» — «Пахтакор» учрашувидан ГАЛEРEЯ  1 08:11«Реал Мадрид»да финал олдидан йўқотиш бор  9 07:49Суперлига. Бугун Жиззах ва Наманганда ўйинлар бор  6 07:20Конференциялар лигаси финал. "Олимпиакос" - "Фиорентина" 1:0  0 02:43"Олимпиакос" — Европа Конференциялар лигаси ғолиби!  4 02:13Ўзбекистон Суперкубоги тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 01:17"Наполи" ёзда трансферлар учун 230 миллион ажратмоқчи  0 00:51Лукаку А Сериянинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  2 00:34Левандовски, Шченсни, Милик — Польша Евро-2024 учун кенгайтирилган таркибини эълон қилди  0 00:10БАА Про лигаси. Ғаниев голли узатмаси билан "Шабаб Ал Аҳли"нинг йирик ҳисобдаги ғалабасига ҳисса қўшди  1 23:40Германиядаги стадион майсаси остидан 2-жаҳон урушидаги бомба топилди  10 23:23Шароф Муҳиддинов: "Пахтакор"нинг голидан кейин яхшилана бошладик"  6 23:06Абдувоҳид Неъматов "Пахтакор" дарвозабони унга нима дегани ва Ҳамралиевнинг тўпни қайси томонга тепиши кераклигини айтгани ҳақида гапирди  20

"Ньюкасл" бразилиялик вундеркинд учун музокараларни давом эттирмоқда Новости

"Ньюкасл" бразилиялик вундеркинд учун музокараларни давом эттирмоқда

Англиянинг "Ньюкасл" клуби "Фламенго"нинг ёш истеъдоди Матеус Франка учун музокаралар олиб боришда давом этяпти.

Инглиз клуби январь ойи бошида ўсмир футболчи учун эҳтимолий трансфер борасида келишувга эришиш учун алоқалар ўрнатилганини тасдиқлаган эди. Аввалроқ Бразилия чемпионати вакили "Байер" Леверкузеннинг Франка учун юборган 10 млн фунтлик таклифига рад жавобини берган эди. "Ньюкасл" воситачилар орқали тахминан 14 млн фунтлик таклиф киритгани маълум бўлмоқда. Бироқ Жанубий Америка клуби 18 ёшли истеъдодли футболчи учун кўпроқ маблағ талаб қилмоқда ва унинг ортидан 18 млн фунт фойда кўришни режалаштирмоқда. Франканинг вазияти "Лион" ва "Реал" томонидан ҳам жиддий кузатиб борилмоқда. Шу ойда Андрей Сантосни "Челси"га бой берган "ҳаккалар" Бразилия футболининг яна бир истиқболларидан бирини бой бериб қўймоқчи эмас. 

23 ёшгача бўлган футболчилар термаси вакили сўнгги бир йилда "Фламенго"нинг асосий таркиб ўйинчиларидан бирига айланди. У амалдаги клуби билан 2027 йилга қадар мўлжалланган 75 млн фунтлик товон пули кўрсатилган шартномага эга.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика