"Ньюкасл" А Сериядан Исакка ўринбосар топди
15 авг 2025 16:24
Новости
"Ньюкасл" А Сериядан Исакка ўринбосар топди
"Ньюкасл" раҳбарияти жамоада ўйнашни истамайдиган ва машғулотларни ўтказиб юбораётган швециялик ҳужумчи Александер Исакнинг ўрнига футболчи топиб қўйди.
"La Gazzetta dello Sport" маълумотларига кўра, "ҳаккалар" скандинавиялик форвард ўрнига Туриннинг "Ювентус" клубидан сербиялик Душан Влаховични сотиб олмоқчи. Сербиялик ҳужумчи ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар "Ньюкасл"га ўтиши мумкин. 
Қайд этиш жоиз, “Ювентус” мураббийлар штаби янги мавсумда Влаховичга ишонч билдирмаслигини айтган. Айни дамда экспертлар сербияликнинг трансфер қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Душан Влахович ўтган мавсум "кекса синьора" таркибида Италия чемпионатида 29 ўйин ўтказиб, 10 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии