RU

Последние новости

08:36Кроос нима сабабдан фаолиятининг чўққисида бутсаларини «михга» илганини тушунтирди  0 08:10Суперлига-2024 томошабинлар ташрифи: энг яхши кўрсаткичлар водий клубларига тегишли. Энг ёмони эса…  8 07:46Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  5 01:48"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи  3 01:16Италия А Сериясида мавсум ўйинчиси аниқланди  1 00:45МЮ Англия кубоги финалида "Манчестер Сити"ни мағлуб қилса, тен Хаг жамоада қоладими?  7 00:25Флик "Барселона" билан 2026 йилга қадар шартнома имзолайди. Тез орада бу расман эълон қилинади  22 00:00"Истиқлол" "Нассажи"ни енга олмади ва чемпионат якунланишига икки тур қолганда пешқадамликни бой берди. Машарипов тўлиқ ўйин ўтказди  3 23:51Александр Хомяков: "Дастлабки турлардаги яхши натижалар сабаб, барча биздан мунтазам ғалаба кутмоқда"  10 23:34Эрон. "Персеполис" "Истиқлол Ҳузистон"га қарши фантастик камбэк қайд этди. Ўрунов ғалаба голини урди ва жамоасини биринчи ўринга олиб чиқди!  18 23:12Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"  3 23:03Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"  2 22:42Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"  9 22:25Улуғбек Бакаев: "Ўйин дуранг натижага мос ўтди"  6 22:21Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага ўйнамадик. Натижа адолатли бўлди"  29

Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамов ўйиндан олдин "Пахтакор" чемпионликни бизнинг майдонда нишонлашига йўл қўймаслигимизни айтди" Новости

Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамов ўйиндан олдин "Пахтакор" чемпионликни бизнинг майдонда нишонлашига йўл қўймаслигимизни айтди"

Coca Cola Суперлиганинг 18-турдан ўрин олган қолдирилган учрашувида "Бунёдкор" "Пахтакор"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Мазкур учрашувда мезбонларнинг икки голига Нурилло Тўхтасинов муаллифлик қилди ва баҳс қаҳрамони бўлди. Ўйиндан сўнг ярим ҳимоячига бир нечта саволлар билан юзландик.

- Ғалаба билан табриклаймиз. Учрашувдан олдин аксарият футбол ишқибозлари "Пахтакор"нинг имкониятларини юқори баҳолаган эди. Аммо, "Бунёдкор" бу тахминларни йўққа чиқарди ва кучли рақиб устидан ғалаба қозонди...

-  Табрик учун раҳмат. "Пахтакор"га қарши учрашувга муносиб тайёргарлик кўрдик. Вадим Абрамов бизга  ўзимизнинг ўйинни ўйнасак ва ўз кучимизга ишонсак ғалаба қозонишимиз , биз бу жамоани ўтган йили ҳам ютганмиз бу йил ҳам ютишимиз мумкинлигини таъкидлади.  

- Бу йил ўйинингизда катта ўсиш кузатилди. Узоқ масофадан ажойиб голлар урмоқдасиз. Буларнинг бари машғулотлар  самарасими?

- Албатта, машғулотларда ҳам узоқ масофадан кўп зарба бериш устида ишлаймиз. Қайсидир маънода мураббийимизнинг кўрсатмаси сабаб дейишим ҳам мумкин. Кўпроқ марказда ҳаракат қилиб зарба йўллашимни талаб қиладилар.

- "Бунёдкор" жорий мавсумда етакчи жамоаларга қарши икки ҳисса куч билан тўп тепаётганини кўрмоқдамиз...

- Вадим Карленович "Пахтакор" бизнинг майдондан чемпион сифатида чиқиб кетмаслигини тушунтирди. Жамоадаги барча футболчилар бор кучи билан тўп тепди. 


- Жамоада назарий жиҳатдан совринли ўринлар учун имконият сақланиб қолинган. Шунингдек Ўзбекистон кубоги ҳам олдинда кутиб турибди...

- Худо хоҳласа Ўзбекистон кубогида яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. 

- Кеча учрашувда футбол муҳитини яратишда мухлислар ҳам катта ҳисса қўшишди. Менимча, бу йил "Бунёдкор" стадионида бундай ҳиссиётлар, вазиятларга бой ўйин ҳали бўлмаган эди...

- Ҳа, мухлисларимизга шунчалик келиб бизни қўллаб-қувватлашгани учун рахмат айтиб қоламан. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика