RU

Последние новости

11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  3 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  6 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  2 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  9 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  17 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0

Нурилло Тўхтасинов: "Турнир давомида мукофот пули ҳақида ўйламадик. Мавсумни соврин билан бошлаш ёқимли" Новости

Нурилло Тўхтасинов: "Турнир давомида мукофот пули ҳақида ўйламадик. Мавсумни соврин билан бошлаш ёқимли"

"Бунёдкор" жамоаси Фарғонада ташкиллаштирилган "Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2021" турнирида бош совринни ўзиники қилди.

Қизиқарли кечган финал учрашувидан сўнг мусобақада ажойиб ҳаракатлари билан ёдда қолган "Бунёдкор"нинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасиновнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Якунда "Бунёдкор"нинг ғолиблиги билан якунланган "Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2021" турнири ҳақида дастлабки фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

Ушбу мусобақа ҳар йили ўтказилиши Фарғонада одат тусига кирган. "Бунёдкор" бундай турнирда илк бор иштирок этди. Яхши таассуротлар ва бош  соврин билан ортга қайтдик. Таклиф учун Фарғона вилояти ҳокимига миннатдорчилик билдираман.

- "Бунёдкор"нинг ғолиб чиқишини кўпчилик кутмаган эди...

- "Ҳоким кубоги" каби турнирлар доим қийин кечади. Чунки, ўйинлар орасида кўп вақт бўлмайди. Ҳар бир учрашувда рақиблар яхши қаршилик кўрсата олишди. Йилни соврин билан бошлаётганимиздан хурсандман. 

- Совриндорларга мукофот пулининг берилиши ҳам жамоаларга қўшимча мотивация бўлдими? Агарда молиявий рағбатлантириш бўлмаганида балки, кураш бунчалик кечмасди...

- Тўғрисини айтсам биз мукофот пули ҳақида ўйламадик. Шунчаки майдонга чиқиб ўз ўйинимизни кўрсатдик. 

- Мавсумни соврин билан бошлаш жамоага қўшимча куч ва ғолиблик руҳини бериши табиий...

- Ҳар қандай ҳолатда ҳам мавсумни шундай кайфиятда бошлаш ёқимли. Қандай мусобақа бўлса ҳам муҳими ғолиблик. 

- Мусобақадаги ташкилотчиликдан  жамоа қай даражада қониқиш ҳосил қилди?

- Бизга жуда яхши шароитларни яратиб беришди, дея оламан. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика