RU

Последние новости

09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  1 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  2 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  5 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  0 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  6 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  12 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  16 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  39 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  36

"Нурафшон" қай тариқа "Шердор"га олти гол урди? (Тўлиқ шарҳ) Новости

"Нурафшон" қай тариқа "Шердор"га олти гол урди? (Тўлиқ шарҳ)

Бугун Ўзбекистон Про-лигаси 17-тури доирасида "Нурафшон" - "Шердор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу ўйин турнинг марказий учрашуви сифатида айтилганди. Чунки мезбон жамоа Про-лиганинг B гуруҳида етакчилик қилаётган бўлса, "Шердор" уларнинг ортидан изма из қувиб келаётганди. Ўйиндан олдин гўёки икки жамоанинг кучи тенгдек эди.

Аммо, "Шердор" жуда тез таслим бўлди. Илк дақиқаларданоқ "Нурафшон" ким аслида ким эканлигини исботлашга уринди. Шу боисдан кетма кет ҳужумлар уюштирди. Учрашувнинг 17-дақиқасида "йўлбарс"лар ҳимоячиси Абдуғани Камолов чап қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва Орипхўжа Абдуҳолиқовга пас берди. Бироқ ҳужумчи вазиятдан фойдалана олмади. 24-дақиқага келиб ҳисоб очилди. Тажрибали Фарруҳ Шотурсуновнинг 20 метрлардан тепган тўпи ажойиб траектория ҳосил қилди ва дарвозабоннинг устидан ўтиб, голга айланди, 1:0.

Шундан кейин ҳам "Нурафшон" ҳужумларни тўхтатмади ва бир неча бора қулай вазиятларга эга бўлди. Аммо вазиятлар кўкка совурилди. 38-дақиқага келиб, ҳисоб ўзгарди. Орипхўжа Абдуҳолиқов марказдан узатилган тўпдан кейин рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб кетди ва вазиятдан унумли фойдаланди. 44-дақиқада эса яна Орипхўжа қанотдан узатилган тўпга боши билан зарба берди. Зарбани посбон қайтарди. Қайтган тўпни айнан унинг ўзи дарвозага киритди, 3:0. Абдуҳолиқов мавсумдаги 12-голини урди.

"Шердор" биринчи бўлимда жуда ёмон ўйнади. Ҳужум ҳам, ҳимоя ҳам бўш ҳаракат қилди.

Иккинчи бўлимда "Шердор"нинг ҳужумчилари бироз ўйғонди, аммо ҳимоя "парчаланиб" кетди. Орқадагилар бир чизиқ бўлиб ўйнамаганлиги учун, "Нурафшон"да ҳужум уюштириш учун катта зона очиқ қолди. 66-дақиқада Руслан Веклич марказда тўпни эгаллаб олди, бу паллада "Шердор"нинг фақатгина бир ҳимоячиси ўз ўрнида эди. Руслан Абдуғани Камоловни топди. Абдуғани эса рақиб жарима майдонига кириб борди. У ерда "Нурафшон"нинг икки, "Шердор"нинг бир футболчиси бор эди. Ражабов тўпни Орифжон Ҳакимжоновга оширди. Дарвоза яна ишғол қилинди. "Шердор" эса 69-дақиқада Отабек Хамроқуловнинг боши билан урган голи эвазига ҳисобни тенглаштирди.

74-дақиқада қизиқарли ҳолат юзага келди. Орипхўжа Абдуҳолиқовни "Шердор" дарвозабони ушлаб қолди ва йиқитди. Бу сўнгги умид фоли ва дарвозабонга қизил карточка дегани эди. Аммо бу вазиятда ҳужумчи ўзи йиқилди деб баҳолади ва хуштагини чалмади.

80-дақиқада Руслан Веклич рақиб ҳимоячисини алдаб ўтиб, дарвозани ишғол қилди. "Шердор" ҳимояси рақиб ҳужуми олдида батамом таслим бўлди. Улар деярли ўйнашмади. "Нурафшон" футболчиларининг нотўғри ҳаракатлари эвазига яна бир неча голлар киритилмаётганди. 89-дақиқада эса Мурод Ражабов ўйиндаги сўнгги голни уриб, барчасига нуқта қўйди.

Ушбу ғалаба орқали "Нурафшон" "Шердор" билан орадаги фарқни 4 очкога етказиб олди. Тошкент вилояти вакиллари кейинги турда "Ифтихор" меҳмони бўлса, "Шердор" учун иккинчи давра ўз якунига етди.

"Нурафшон" матбуот хизмати

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика