Нуну Эшпириту Санту: "Бензема билан урушганман? Бу абсурд!"
26 авг 2023 00:33
Новости
Нуну Эшпириту Санту: "Бензема билан урушганман? Бу абсурд!"
"Ал Иттиҳод" бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту ҳужумчи Карим Бензема билан урушиб қолгани борасидаги маълумотларга жавоб қайтарди.
"Матбуот орқали Карим Бензема билан муносабатларим ёмонлашгани борасидаги маълумотларни ўқидим. Мени биладиган барча тушуниб турибдики, бу абсурд. Барча футболчиларим билан яхши муносабатдаман. Таркибимиз кучли, барча футболчиларнинг ҳолатидан мамнунман.
Карим биз билан эканлигидан хурсандман, у майдонда жуда хурсанд, "Ал Иттиҳод" унга маъқул келаётганини унинг ўйинлари орқали ҳам кўриш мумкин. Жамоамиз жуда-жуда кучли", - деди мутахассис.
Бензема ушбу ёзда "Реал"дан эркин агент сифатида "Ал Иттиҳод"га ўтди. Ушбу мавсумда 35 ёшли ҳужумчи 3 ўйинда 1 гол ва 2 ассист қайд этди.
Похожие новости
18:55
Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик" 0
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Комментарии