Нойер: "Қийин ўйинларда ҳам ғалабаларга эриша олишимизни кўрсатдик"
14 июн 2020 12:29
Новости
Нойер: "Қийин ўйинларда ҳам ғалабаларга эриша олишимизни кўрсатдик"
"Бавария" посбони Мануэль Нойер Бундеслиганинг 31-тури доирасида Менхенгладбахнинг "Боруссия"си устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.
"Кубок ўйинига ўхшади. Тенг ўйин сурати бўла туриб, ғалабага эришсак, бу бошқа ғалабалардан кўра тотлироқ бўлади. Барча бизнинг қийин ўйинларда ҳам қийин ғалабага эриша олишимизни кўрди. Тактика нуқтаи назаридан бугун биз бошқачароқ ўйин кўрсатдик, ҳар доимгидан кўра камроқ тўпга эгалик қилдик ва асосан марказда прессинг уюштирдик. Гладбахнинг дарвозамизга яқин ўйнаши ҳам режамизда бор эди", - деди посбон.
"Бавария"нинг навбатдаги ўйини 16 июнь куни "Вердер"га қарши бўлиб ўтади. Агарда мюнхенликлар ушбу баҳсда ғалабага эришишса, муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритишади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии