RU

Последние новости

23:50"Милан" тўртинчи либослар тўпламини тақдим қилди  0 23:31Ямал ўз совринини қабул қилиб олди  0 23:17Саудия Арабистони. "Ал Нажма" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:50Онана МЮга қайтиб, асосий таркиб учун курашмоқчи  0 22:32"Барселона" АПЛдан ҳимоячи кўзлаб қўйди  0 22:15Каземиро Италия жамоасига ўтмоқчи  1 21:57ЕЧЛ. "Аталанта" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  3 21:41"Ғазалкент" сўнгги дақиқаларда камбэк амалга ошириб, Россия жамоасини мағлуб этди  1 21:16ЕЧЛда мавсумнинг энг яхши дарвозабони ким бўлмоқда?  2 20:58Педри ва Ферран "Барселона"га "Реал"дан кимни олиб келган бўларди?  2 20:38"Бенфика"нинг аппеляцияси рад қилинди  6 20:15"Бунёдкор" янги мавсум учун футболчилар рўйхатини маълум қилди  2 19:50Мексикадаги тартибсизликларга қарамай, Исландияга қарши ўйин бекор қилинмайди  0 19:21"Яна бошладингизми, мураббий?" — Капелло жонли эфирда Роналдо билан ҳазиллашди  2 19:02"Навбаҳор" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  12

Нойер, Боатенг, Алаба, Мартинез, Мюллер, Неймар, Ди Мария ва Навас Новости

Нойер, Боатенг, Алаба, Мартинез, Мюллер, Неймар, Ди Мария ва Навас

«Бавария» сафида ЕЧЛни ютган 5 нафар футболчи бор — Нойер, Боатенг, Алаба, Мартинез ва Мюллер 2013 йили Лондонда «шалпангқулоқ»ни кўтарганди.

ПСЖда эса ЕЧЛ ғолиблиги таъмини «Реал» ва «Барселона»да татиб кўрган уч ижрочи бор — Ди Мария («Реал»/2014), Неймар («Барселона»/2015) ва Навас («Реал»/2016/2017/2018).

Томас Мюллер «Бавария»нинг ЕЧЛдаги тўртинчи финалида иштирок этишга яқин. 2010 йилги «Интер», 2012 йили «Челси» ва 2013 йилги мавсумда «Боруссия» Дортмунд билан бўлган финалда ўйнаган.

Хайнкес давридаги фантастик мавсумда асосий ролни бажарган Нойер, Боатенг, Алаба ва Мюллер ҳозирги жамоада ҳам бошланғич таркибда. Агар бугун Боатенгни жароҳати безовта қилмаса, унда 7 йил аввалги тўртовлон яна асосий таркибда кўриниш беради.

«Бавария»га 2013 йили келиб, барча ишни дўндирган ва ўша мавсумда максимал эффект берган Мартинез эса ҳозирда захира футболчиси. Қизиғи, Мартинез ва Алаба «Бавария» билан ЕЧЛ финалида ўйнаган ва мағлуб бўлишмаган. Қолган финалда ўйнаган футболчилар эса камида бир бор бўлса ҳам ютқазишган.

Қизиғи, қуда тарафдаги финалда ўйнаган Ди Мария, Неймар ёки Навас ЕЧЛ финалида умуман мағлуб бўлишмаган.

Кейлор Навас бугун тўртинчи маротаба «шалпанқулоқ»ни кўтариб рекорд ўрнатиши мумкин.

Флик бугун финалда ғалаба қозонса, унда ЕЧЛдаги барча ўйинни ютиб чемпион бўлган маэстрога айланади. Флик мураббийликдаги дебют  йилдаёқ ЕЧЛ тарихидаги энг қисқа мавсумни ўтказиб, деярли барча рекордларни бузаётган мураббий сифатида тарихга яқинлашмоқда.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика