RU

Последние новости

11:56Ройс “Лос-Анжелес Гэлакси” билан шартномасини узайтирди  0 11:27Чалханоглу "Интер"ни тарк этиши мумкин  0 11:00Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония ва АҚШ билан ўйнайди  0 10:42Мирзаевнинг қайтиши, дебют голлар ва "темирйўлчилар" ғалабаси — "Локомотив" - "Сурхон" учрашувидан галерея  0 10:07"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  0 09:40"Барселона" Маркус Рэшфорд келажаги борасида бир қарорга келди  2 09:13"Локомотив" легионери биринчи турдан сўнг жароҳат олди  0 08:45Суперлига. "Локомотив" – "Сурхон" 3:1  1 08:45"Реал" етакчилари "Манчестер Сити"га қарши учрашувда майдонга тушмайди  4 08:35Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" 1:2  0 08:19Эрон футбол федерацияси президенти эронликларни ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  16 07:52Ямал ХХI асрда ушбу натижага эришган илк футболчи  0 07:26Суперлига. Бугун 1-тур якунланади  8 07:00Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин — Маrcа  8 03:20А Серия. "Наполи" ва "Интер"да ғалаба  1

Нохуш анъанамиз тугайдиган кун... Новости

Нохуш анъанамиз тугайдиган кун...

Бугун ЖЧ-2026 ҳамда ОК-2027 қўшма саралаш босқичи "E" гуруҳида 2-тур доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Эронни қабул қилади.

18:00да старт оладиган баҳсга "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади.

Узбекистан

Остон Урунов - 52', Игорь Сергеев - 83'

Чемпионат Мира. Квалификация. Азия. 2-ой раунд. Группа E . Тур 2

21/11/2023, 18:00

2
:
2
Завершен

Иран

Рамин Резаэян - 14', Мехди Тареми - 38'

Стадион: 32551 зрителей

45'
90'
3'  Хусниддин Аликулов
52'  Остон Урунов
62'  Jaloliddin Masharipov (Аббосбек Файзуллаев)
76'  Фаррух Сайфиев
82'  Рустам Ашурматов (Игорь Сергеев)
83'  Игорь Сергеев
89'  Остон Урунов (Abdukodir Khusanov)
14'  Рамин Резаэян
38'  Мехди Тареми
44'  Саман Годдос (Али Карими)
48'  Хоссейн Канаани
75'  Сердар Азмун (Рузбех Чешми)
75'  Мохамед Мохеби (Мехдрад Мохаммади)
80'  Али Карими
90'  Милад Мохаммади (Эхсан Хажисафи)
90'  Мехди Тораби (Reza Asadi)

Форсларга қарши уйдаги ўйинларда қора анъанамиз бор. Шу кунгача бирор марта ўз майдонимизда бугунги рақибни енгмаганмиз ва бор йўғи бир маротаба гол урганмиз холос. Бу жуда ёмон статистика. Афсуски, шундай.

Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамиз 5 кун олдин Туркманистонга қарши яроқсиз сунъий майдонда қийин вазиятдан чиқиб кетишди. Терма жамоа кўрсатган характер бугунги ўйинга ижобий нигоҳ билан қарашга ундамоқда. Туркманларга қарши беллашувда гол ўтказиб юборганимиздан кейин негадир футболчилар "ухлаб қолишди". Гўёки улар ўйиндан узилиб қолгандек тасаввур пайдо бўлди. Яхши ҳам ўша куни 1-бўлим тугаб қолди ва танаффусдан сўнг йигитлар ўзларига келиб олишди. Ўша кунги ўтказилган голдан кейинги 4 дақиқа Катанец учун катта фойда келтириши мумкин. Чунки, мураббий Эрондек хатоларни кечирмайдиган жамоага қарши ўйин олдидан ҳар қандай камчиликни расмий ўйинда кўриб олгани муҳим.

Шомуродов ва Шукуров аввалги ўйинда ҳақиқий етакчиликни кўрсатишганди. Бугун ҳам улардан ўшандай характер кутамиз. Бундан ташқари, Туркманистонга қарши беллашувда Аббосбек Файзуллаевнинг тушиши ҳам ўйинимизни кучайтирганди. Россияда кўпчиликнинг ёқимтойига айланиб улгурган Аббосбекдан бугун ҳам кўп нарса кутяпман.


Эрон қандай вазиятда бўлишидан қатъи назар доим бизни қийин аҳволда қолдириб кетган. Эрон деганда кўпчиликнинг кўз олдига ёмон хотиралар келади. Лекин, бугун шахсан ўзим терма жамоамиз ниҳоят форсларни уйда мағлуб этади деб ўйлаяпман. Шунга ишоняпман. Терма жамоамиз ҳозир Эронни таслим этишга қодирдек кўринмоқда. Катанец МТЖни катта ўйинларга тайёрлай олган деб ўйлайман. Балки бугун чиройли ва ҳужумкор ўйин кўрмасмиз. Лекин, бош мураббий натижа учун ўйнашни қойиллатишига ишоняпман. Бугун 3 марказий ҳимоячили қўрғонимиз ўзини кўрсатишига ва рақибга имкон бермаслигига ишоняпман.

Насиб қилса бугун 18:00 да "Бунёдкор" стадионида кўришамиз. Футболчиларимизга ғалаба ёр бўлишини тилаб қоламиз! Олға, Ўзбекистон!

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика