“Ноттингем Форест” жорий ёздаги 19-трансферига яқин
25 авг 2022 10:00
Новости
“Ноттингем Форест” жорий ёздаги 19-трансферига яқин
“Вильярреал” ҳимоячиси Серж Орье Англияга қайтмоқда.
29 ёшли ивуарлик кеча “Ноттингем Форест” базасида тиббий кўрикдан ўтган.
У эркин агент сифатида АПЛ дебютанти билан 1+1 кўринишида шартнома имзолайди.
Клуб қанот ҳимоясини кучайтириш ва жароҳатдаги Омар Ричардснинг ўрнини тўлдириш мақсадида Орьени ўз сафига қўшиб олмоқда.
Қайд этиш жоизки, “Ноттингем Форест” ёзги трансфер ойнасида 17 футболчи билан шартнома имзолади ва яна бирини ижарага олди.
Серж Орье якунланган мавсум Ла Лигада 19 баҳсда қатнашиб, битта голли пасни ўз ҳисобига ёздирди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Комментарии