Ноқулай рақиб чиройли ўйин билан мағлубиятга учратилди
22 дек 2014 11:31
Новости
Ноқулай рақиб чиройли ўйин билан мағлубиятга учратилди
Иордания терма жамоасига қарши кечган, ҳисобдаги 11 ўйин ҳам ортда қолди.
Илк маротаба 2001 йилнинг 27 апрелида Тошкенда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Иордания учрашувида 2:2 ҳисоби қайд этилган эди. Бу терма жамоа билан шу кунгача 5 маротаба дуранг натижани қайд этган эдик. Фақат бир маротаба, 2012 йил рақибимиз ўз майдонида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
ЎЙИНДАН АВВАЛ
Ўйиндан аввал терма жамоамизда йўқолтишлар бор эди. Одил Аҳмедов ҳали тўп билан ишламаяпти. Аксига олиб Сервер Жепаров ва Жасур Ҳасанов ҳам машғулотларнинг бирида кичик жароҳат олишди. Уларнинг аҳволи яхшиланиб бораётган бўлсада, майдонга туша олмас эдилар. Ислом Тўхтахўжаевда ҳамон дисквалификация мавжуд. Терма жамоанинг тўрт нафар асосий таркиб футболчиларидан ташқари, “Ал Шабаб” – “Ал Айн” учрашуви туфайли Азиз Ҳайдаров ҳам клуб қароргоҳига кетган эди. Бу ўйин ФИФА кунидан ўрин олмаганлиги боис, футболчи ўз жамоаси билан бўлиши шарт. Қўшимчасига, Шавкат Муллажоновда ҳам микро жароҳат бор эди.
ТАРКИБ
Дубайдаги дастлабки ўйин БАА футбол федерациясига қарашли стадионда бўлиб ўтди. Рақибимиз Иордания терма жамоасининг таркиби жанговор кўриниш олди. Ўйинни бошланғич таркибида ҳимоямиздан ёшлар ўрин олдилар. Қанот “Насаф”часига кўриниш олди. Марказда Исмоиловга Кримец тандем бўлди. Тўраев ва Иброҳимов таянчда шерик. Қанотларда Рашидов ҳамда Искандеров. Копадзе ўртада, олдинда биргина Баҳодир Насимов. Режага кўра икки қанот ҳимоячилари пайти билан ярим ҳимоядан жой олиши керак, Насимовга эса ҳужум ортида Искандеров ёрдам бериши, Тўраев ва Иброҳимов истаган пайтда ўртадан кириб бориши керак.
ЎЙИН
Учрашувдаги илк хавфли вазиятни Рашидов ва Искандеров ташкил этишди. 5-дақиқа ўтиб бораётганда Сардор Рашидов чап қанотдан тўпни рақиб жарима майдони ёнига ошириб берди. Жамшид Искандеров тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ ва хавфли зарба бўлди. Орадан икки дақиқа ўтгач Кападзе бошлаган ҳужумни Искандеров давом эттирди. Жамшид рақибнинг икки нафар футболчисини алдаб Рашидовни яккама-якка вазиятга чиқарди. Сардорнинг зарбасидан сўнг Амир Шафи тўпни оёқлари билан қайтарди.
Иордания ўзи ташкил этган деярли биринчи хавфли вазиятдан гол урди. 16-дақиқада ўнг қанотдан оширилган тўпни марказий ҳимоячимиз Егор Кримец қайтара олмади, иорданиялик Одай Ал Сайфи 9 метрдан дарвозани ишғол қилди - 0:1.
Шундан сўнг Лутфулла Тўраев икки бор Насимовни қулай вазиятга чиқарди. Бироқ ҳужумчимиз бу имкониятлардан фойдалана олмади.
30-дақиқада Жамшид Искандеровнинг тўп узатишидан сўнг Фаррух Сайфиев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Чап қанот ҳимоячиси ролида ўйнаган Сайфиев тўпни ўзига бўйсундираётганда Амир Шафи уни ўз жарима майдони ичида йиқитишга мажбур бўлди. Ҳакам томонидан белгиланган пенальтини Рашидов аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди. Сардор тўпни дарвоза марказига йўллади, посбон ўнг томонга ташланди - 1:1.
Тайм якунида Шуҳрат Муҳаммадиев - Жамшид Искандеров - Темур Кападзе - Сардор Рашидов комбинациясидан сўнг Сардор дарвозага зарба берди. Тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.
Шу тариқа дастлабки бўлимда иккала жамоа биттадан гол уриб танаффусга чиқиб кетди.
Иккинчи бўлимда жамоалар ўзгаришсиз майдонга чиқдилар. Биринчи бўлимнинг дастлабки ва сўнгги дақиқалари тўлиқ бизнинг устунлигимизда ўтди. Ўйин ўртоқлик мақомида бўлганлиги учун Миржалол Қосимов натижа учун ўйнамади. Футболчиларини асил кучини билиш учун, асосан ҳужум уюштириш лозимлиги ва тўп билан кўпроқ назоратда бўлиш кераклигини такидлади. Иккинчи бўлим ҳам шудай руҳда ўтди.
51-дақиқада иорданияликлар қарши ҳужумга ўтишди. Одай Ал Сайфи дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди, Нестеровдан ўтган ҳужумчининг зарбасини Кримец шундоққина дарвоза чизиғи ёнидан қайтариб юбориб жамоамизни голдан сақлаб қолди. Иккинчи бўлим ўрталарида мураббийимиз бир йўла учта ўзгаришга қўл урди. Сайфиев, Иброҳимов ва Искандеровнинг ўрнига Денисов, Шодиев ва Турсунов каби тажрибали футболчилар майдонга тушдилар. Денисов ва Турсунов жамоамиз ўйинини кучайтиришганини айтиб ўтиш лозим. Одатда биз Турсуновни ўнг қанотда кўрар эдик, бугун у чап қанотда ҳаракат қилди. Айтиш лозимки чакки чиқмади. Рашидов эса чап қанотни тўлиқлигича ўз қўлига олди. Бу билан Миржалол Қосимов нима учун Галиулинни терма жамоага жалб этмаганига жавоб бергандек.
Анзур Исмоилов 76-дақиқада Элиасни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун жарима майдонимиз ёнида жарима тўпи белгиланди. Одай Ал Сайфининг берган аниқ ва кучли зарбасидан сўнг тўпни Игнатий Нестеров маҳорат билан қайтариб юборди. Одатда бу Игнатнинг энг оғриқли нуқтаси. Кўп маротаба айнан мана шундай вазиятларда биз ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқар эдик. Ўйинни Нестеров бир сўз билан айтганда аъло баҳога ўтказди.
Кейинги ўзгаришлар ҳужум чизиғида бўлди. Насимов ўрнига Алимов, Шодиев эса “Бунёдкор”даги жамоадоши Иброҳимов ўрнига майдонга тушди. Бу ўзгаришлар ўз сўзини айтмай қолмади. Учрашув тугашига 3 дақиқа қолганида Сардор Рашидов ўнг қанотдан жарима майдони ёнига Наврўз Алимовни тўп билан таъминлади. Захирадан майдонга тушганига кўп бўлмаган ёш ҳужумчи бир уринишдаёқ тўпни дарвозага йўллади - 2:1.
Баҳс айнан мана шу ҳисоб билан ўз якунига етди ва Миржалол Қосимов шогирдлари Иордания устидан иродали ғалабага эришишди.
Ўзбекистон - Иордания 2:1
21 декабрь 2014. Дубай.
Ҳакамлар: Муҳаммад Ал Заруний, Али Ал Жасим Абдулла, Ҳасан Ал Меҳри, Муҳаммад Абдулла Ҳасан (барчаси БАА)
Голлар: Одай Ал Сайфи 16, - 0:1. Сардор Рашидов 30 пенальти, - 1:1. Наврўз Алимов 87, - 2:1.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов (Бобур Юлдашев, 84), Егор Кримец, Шуҳрат Муҳаммадиев, Фаррух Сайфиев (Виталий Денисов, 67), Жавлон Иброҳимов (Воҳид Шодиев, 67), Темур Кападзе (С), Лутфулла Тўраев, Жамшид Искандеров (Санжар Турсунов, 67), Сардор Рашидов, Баҳодир Насимов (Наврўз Алимов, 76).
Иордания: 1.Амир Шафи (С), 5.Муҳаммад Ал Дмрейри, 3.Тариқ Хаттаб, 11.Одай Заҳран, 2.Аҳмад Элиас, 18.Солиҳ Ратеб (17.Ража Аяд, 66), 15.Муҳаммад Довуд (6.Саид Муржан, 46), 14.Абдуллоҳ Диб (16.Самир Ража, 74), 7.Муҳтор Абу Амара (4.Аҳмад Сраива, 46), 8.Одай Ал Сайфи, 10.Аҳмад Ҳаёл (9.Маҳмуд Затара, 65).
Огоҳлантириш: Жавлон Иброҳимов 28.
Нодирхўжа Юлдашев
Дубай

Комментарии