Нўъмон Ҳасанов "Пахтакор" билан хайрлашди
10 июн 2016 14:06
Новости
Нўъмон Ҳасанов "Пахтакор" билан хайрлашди
"Эшитдик-да" рукнида "Пахтакор" устози Нўъмон Ҳасановни "Қўқон-1912" жамоасини қабул қилиб олиши ҳақида хабар берган эдик.
Олган маълумотларимизга кўра, Нўъмон Нурматович пойтахтликлар билан хайрлашган. Мураббийлик фаолиятини "Пахтакор"-2 жамоасида бошлаб, кейинчалик асосий таркибга ўтган мутахассис, 2015 йил Ўзбекистон чемпиони унвонини қўлга киритган эди.
"Нефтчи" билан ўйиндан сўнг ўз истаги билан ариза ёзган қўқонлик мутахассисга, "Қўқон-1912" раҳбарияти оғиз солган. Катта эхтимол билан, кейинги турда "Қўқон-1912" жамоасини айнан Ҳасанов бош мураббий сифатида майдонга олиб чиқади.
Комментарии