RU

Последние новости

23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:58А Серияда ким чемпион бўлади? Чемпионлик ўйинлари учун таркиблар маълум!  2 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  2 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  0 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  71 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  15 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4

Нўъмон Ҳасанов: “Ўйиндан завқ олдим” Новости

Нўъмон Ҳасанов: “Ўйиндан завқ олдим”

Суперлига 17-туридан олган “Қўқон-1912” – АГМК учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида Нўъмон Ҳасанов ва Қувондиқ Рўзиев иштирок этишди.

Нўъмон Ҳасанов: - Бугунги ўйин чиройли ва томошабоп бўлди. Ўйиндан завқ олдим. Катта ташаббусга эга бўлдик. Ўйинимиз борган сари очилиб бораётгани мени хурсанд қилмоқда. Бугун мавсумдаги энг яхши ўйинлардан бирини ўтказдик. Айниқса футболчиларимнинг 1-таймдаги ҳаракатлари менга кўпроқ ёқди. Танаффусда ҳам шундай темпда ўйнашни давом эттириш ҳақида кўрсатма бердим.

Жасур Хакимовни анчадан бери биламан. У анча ҳаракатчан,яхши очилади ва  ҳужумда катта жаҳмдаги ишларни бажаради. Жасур ҳали тўлиқ ўзини кўрсата олгани йўқ. Ўйлайманки унинг энг яхши ўйинлари олдинда.
Кейинги тур “Насаф”га қарши ўйин кутиб турибди. Футболчиларга дам бермаймиз, эртадан бошлабоқ тайёргарликни бошлаймиз. Қаршидан ҳам яхши натижа билан қайтиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.  

Қувондиқ Рўзиев: Авваламбор стадионда бизни қўллаб турган мухлисларимизга раҳмат айтмоқчиман. Учрашувда катта ташаббусга эга бўлдик. Вазиятлардан фойдаланганимизда ҳисоб янада йирик бўлиши мумкин эди. Мураббиймиз айтганидек ўйинимиз очилиб бормоқда. Кейинги ўйинларда ҳам мухлисларимизни хурсанд қиладиган натижаларни қайд этишга ҳаракат қиламиз.


Рейтинг: -24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика