RU

Последние новости

15:52Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   0 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  6 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   1 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  6 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  11 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  16 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  5

Нўъмон Ҳасанов: "Эртанги ўйинда биз фаворитмиз, сабаби уйда ўйнаймиз" Новости

Нўъмон Ҳасанов: "Эртанги ўйинда биз фаворитмиз, сабаби уйда ўйнаймиз"

"Пахтакор" - "Тракторсози" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Нўъмон Ҳасанов қатнашди.
“Эртага муҳим ўйин бўлиб ўтади. Гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилган. Бу ўйинда биз ғалаба учун курашамиз. Футболчилар баҳсга тўлиқ тайёрлар”, - дейди Нўъмон Ҳасанов.

“Эрон чемпионатида ўйнаганман. Клубларини жуда яхши биламан. Бу жамоага қарши ўйнаса бўлади. Олий лигани бошлаб олдик”, - дейди Ойбек Қиличев.



- Рақибни қанчалик ўргандинглар?
- Албатта, бу борада “Тракторсози”ни яхши ўргандик. Рақибнинг ўйинларини кўриб чиқдик. 6, 66, 10 ва 24-рақамдаги футболчилар хавфли экан. Табиийки улар ҳам бизни ўрганишган. Эрон футболи асосан курашга эътибор қаратилган.

- Даврон Ҳошимовнинг ўрнида кимни кўраяпсиз?
- Ҳозир айнан кимни тушишини айта олмайман. Кўз тегиб қолиши мумкин. Аммо ишонч билан айтаманки ўнг қанотда ўйнайдиган футболчини аниқлаб олдик.  Камолиддин Тожиевни синаб кўрдим, аммо эртага у бу жойда ҳаракат қилмайди.



- “Тракторсози” ҳақида қандай фикрдасиз?
Ойбек Қиличев:
- Бу жамоага қарши “Пайкон” сафида ўйнаганман. Ўшанда ҳисоб очилмаганди. Эронда биринчи ўриндаги жамоа охирги ўриндаги жамоага ютқазиб қўйиши мумкин. Бундан ташқари футболчиларнинг кайфиятига ҳам боғлиқ.

- Эртага очиқ футбол намойиш этасизларми?
- Турли вариантларни ўйлаб қўйганмиз. Ҳужум қилишга ва гол уришга ҳаракат қиламиз. Асосий мақсадимиз гол ўтказмаслик. Бу тўқнашувда биз фаворитмиз, сабаби ўз уйимизда ўйнаймиз.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика