RU

Последние новости

11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  3 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  0 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  0 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  3 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  4 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  15 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  10 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  18 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  14 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  5 07:07Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  5 06:20Чемпионлар лигаси 1/2 финал. ПСЖ - "Боруссия Д" 0:1  3 06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  3 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  95

Нўъмон Ҳасанов: "Дастлабки 20 дақиқадаги ўйинни кўриб 2-3та гол урамиз деб ўйлагандим" Новости

Нўъмон Ҳасанов: "Дастлабки 20 дақиқадаги ўйинни кўриб 2-3та гол урамиз деб ўйлагандим"

Coca Cola Суперлига 19-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – “Металлург” (1:1) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар мураббийи Нўъмон Ҳасанов журналистлар саволларига жавоб берди.

- Ўйинни дастлабки дақиқаларини ажойиб тарзда ўтказдик. Шу тарзда давом этиб, 2-3та гол урамиз деб ўйлагандим. Лекин "Металлург" битта вазиятдан фойдаланиб, гол уриб кетди. Ундан сўнг бекободликларда голга тортадиган вазият бўлмади.

Яна қайтараман жамоа бир оила бўлмаса, натижа бўлиши қийин. Шахсан ўзим ҳаракат қиляпман барчасини яхши тарафга ўгиришга. Мен янгиман, вақт керак.

Ўз асли ўзгаришлар бошқача бўлиши керак эди. Бироқ Аҳмедовни мажбуран алмаштирдик ва режалар ўзгариб кетди. Менимча бугун Азим яхши ҳаракат қилди. Уни марказий ҳимояда ўйнатиб кўрдим ва ўйинидан қониқдим. Ўйин давомида олган жароҳати ҳам унга бироз ҳалал берди. Болов машғулотларда жароҳат олди. Иброҳимов энди-энди тикланяпти. Жавлонни ҳам кейинги ўйинларга туширамиз.

Машғулотларда жарима зарбаларини қандай амалга ошириш борасида ўзгача ёндашяпмиз ва секин-секин ўйинда ҳам синаб кўряпмиз", - дейди Нўъмон Ҳасанов.

Эргашев Асадбек ёзиб олди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика