RU

Последние новости

13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  4 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  5 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  17 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  25 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  43

Нодирхўжа Юлдашев: U-23 Осиё кубоги, фон ортидаги қаҳрамонлар Новости

Нодирхўжа Юлдашев: U-23 Осиё кубоги, фон ортидаги қаҳрамонлар

Нодирхўжа Юлдашев кечагина якунланган U-23 Осиё Кубоги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Мусобақада бизнинг кўзимизга фақат терма жамоа ва ЎФА вакиллари кўринди.


Мен ушбу жараёнгача ва мусобақа давомида натижага катта меҳнати сингганларни санаб ўтсам. 

1. Тошкент шаҳар ҳокимлигига мусобақа бошланишига 3 ҳафта қолганда “Пахтакор”га катта юкламдаги ва пул ишлатилиши керак бўлган вазифа тушди. Бу вазифани Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигидаги ҳокимлик ва клуб раҳбари Дилшод Каримов   қўлдан келганча бажаришди. Қисқа фурсат ичида стадион ремонт қилинди, Қибрайдаги база машғулот учун таъмирдан чиқди. Умумий ҳаражат 5 млрд сўмдан ошди. Очилиш маросими учун махсус монитор қўйилди. Тошкентнинг яна бир жамоаси, “Бунёдкор” раҳбари Улуғбек Мирзаев. Бу инсон ҳам Осиё чемпионатини яхши савияда ташкил қилишда, клубнинг деярли барча ходимлари билан шижоат кўрсатди. 


2. Тошкент гигантлари, Тошкент футбол ассоциацияси ва унинг қошидаги  “Пахтакор” ва “Бунёдкор” академиялари. 

“Пахтакор” ва “Бунёдкор” жамоаларининг 2001 ҳамда 2002 йилда таваллуд топган авлод вакиллари 2014 йилдан бошлаб Тошкент шаҳар чемпионатида иштирок эта бошладилар. 

Улар йиллар давомида Кудряшов, Нуралиев, Коростиченко, Чигатаев, Қурбонбоев, Отажонов каби мураббийлар қўл остида шаҳар биринчилигида тўп тепиб, кейин шаҳар U-18, 2-лига мусобақасида иштирок этдилар ва ўринбосарлар орқали ўз клубларининг асосий таркибига етиб бордилар. 


3. Қашқадарё ҳокимлиги ва “Насаф” ҳам футболчилари, ҳам инфраструктураси билан яқиндан ёрдам берди. Вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳудудда меҳмонларни кутиб олиш, уларга яхши савияда хизмат кўрсатишни маромига келтириб бажарди. “Насаф” академияси тарбияланувчилари эса Кападзе жамоасини кучайтириб берди. Уларни тарбиялашда эса Эшқобилов, Каюмов, Мойлиев ва Қўнғиров катта меҳнат қилганлар. Бердиевга қадар Холмуродов ҳам ёшлар лигасида имконият берди.


4. “Абу”! Абдураҳмон Фозилов киши кўрмас, ўзининг армияси билан жуда катта меҳнат қилди. Айниқса мухлиссиз ўтган Японияга қарши ўйинда стадион олдида қилган иши тақсинга сазовор. Финалда мағлубиятга учраб турган пайтимиз, ўз ёрдамчилари билан бўлинган ҳолда барча секторларни имкон қадар тартибли бўлишга чақириб турди. 

Қисқаси, бу мен кўрганларим. Яна фон ортида турган қаҳрамонлар, ДХХ, ИИБ, Тез ёрдам, МЧС ларни ҳам санаб ўтиш мумкин.


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика