RU

Последние новости

00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  0 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:40Конференциялар лигаси. "Астон Вилла" — "Олимпиакос" ҳамда "Фиорентина" — "Брюгге" учрашувлари бошланди  2 23:33Европа лигаси. "Марсель" "Аталанта"га қарши, "Рома" эса "Байер" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  7 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  28 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  14 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  19

Нодир Йўлдошев: "Жуда қийин ва муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик" Новости

Нодир Йўлдошев: "Жуда қийин ва муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик"

Про лига 10-тури доирасида "Ғиждувон" – "Янгиер-Қурувчи" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар сафида ягона гол муаллифи Нодир Йўлдошев фикрларига қулоқ тутдик.

- Бугунги ўйиндан кейинги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Мазкур учрашув қийин бўлишини билардик. Шунга яраша жамоадошларимиз билан биргаликда меҳнат қилдик. Худога шукрки, қийин ва муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. Айни вақтда жамоамизда кайфият юқори, негаки, турдан-турга турнир жадвалида кўтарилиб бормоқдамиз. 

- Жамоанинг ҳужум чизиғида муаммолар борлиги сабабли сизни ушбу позицияда синаб кўришмоқда. Бу қийинчилик туғдирмаяптими?

- Чиндан ҳам жамоамиз ҳужумчилари жароҳат сабабли бизга ёрдам бера олишмаяпти. Мен ушбу позицияда уларнинг йўқлигини билдирмаслик учун қўлимдан келганча ҳаракат қилмоқдаман. Албатта, қийинчиликлари бўлмоқда, лекин жамоадошларимнинг ёрдами сабабли бунинг уддасидан чиқяпман.

- "Зомин" билан ўйинда ҳам ғалаба голини ургандингиз. Мавсум давомида нечта тўп киритишни мақсад қилгансиз?

- Албатта, ҳужумчи борки, гол уришни истайди. Мавсум давомида нечта гол уришим муҳим эмас. Асосийси, жамоамиз ғалабали сериясини давом эттирса бўлди. Муҳими, шу.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика