RU

Последние новости

01:30"Goal" ЕЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини тузди  2 00:45Салоҳ ўзини Холанд билан солиштирди  2 00:15Саудия Арабистони. Вийналдумнинг дубли "Ал Насср"ни мағлуб қилди  18 23:45ЕЧЛ. Нимчорак финал тақвими маълум қилинди  5 23:15Озарбайжон. "Сумқайит" сўнгги дақиқадаги пенальти сабаб мағлуб бўлди  0 22:55"Навбаҳор" назорат ўйинида ғалабага эришди  3 22:35Эрон. Ўткир Юсупов жамоасидан йирик ғалаба  1 22:13"Бунёдкор" Туркияда "Арсенал"ни мағлуб қилди  1 21:50Саудия Арабистони. Легионерларнинг голлари "Ал Аҳли"га ишончли ғалаба тақдим қилди  1 21:25Гвардиола "Ливерпуль" билан ўйин олдидан: "Ҳатто 1:5 ҳисобида мағлуб бўлганимизда ҳам яхши ўйнаганмиз"  8 20:55Аморим: "Муаммо кўп, ечим йўқ"  6 20:27Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Ростов"га мағлуб бўлди  3 20:05Расман: "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқи бекор қилинди  10 19:49Бернарду Силва "Манчестер Сити"нинг "Реал"дан учралган мағлубияти сабабларини айтди  8 19:23"Манчестер Юнайтед" "Реал" ва "Барселона" футболчиларига қизиқмоқда  4

Нодир Элибоев: "Йигитларнинг барчаси иродали, аҳир ўзбекмиз" Новости

Нодир Элибоев: "Йигитларнинг барчаси иродали, аҳир ўзбекмиз"

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати 2-тури доирасида Колумбия билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувдан сўнг Нодир Элибоевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Биринчи турдаги омадсиз ўйиндан кейин жамоа иккинчи ўйинга жуда яхши тайёрлана олганининг сабаби нимада?
- Панма билан ўйиндан сўнг жуда хафа эдик, умуман кайфиятимиз йўқ эди. Лекин, мураббийларимиз ва рахбаримиз ўша ўйинни унутишимиз кераклигини, олдинда турган Колумбия ва Португалия билан ўйинларни ютсак чиқамиз деб бизни руҳлантиришди. Кейин бош мураббийимизнинг ўйиндан олдинги кўрсатмалари ва йигитлар билан келишиб шу баҳсни ютмасак бўлмайди деб ўйинга чиққанимиз саба бўлди деб ўйлайман.

- Бугун бутун ўйин давомида ҳисобда олдинда бўлишни кутганмидингиз?
- Мураббийимиз Мендез агар биринчи гол урсак, улар гол уриш учун шошила бошлайди ва биз уларни қарши ҳужумда ушлаймиз деб айтди.

- Ўйин охирларида бироз бўшашганга ўхшадилар?
- Биз ўйин охирида бўшашмадик. Агар аҳамият берган бўлсангиз ҳакамлар барибир мезбон жамоага бироз ёрдам қилди. Сўнгги иккита голда эса шунчаки уларни омади келди.

- Жаҳон чемпионатида 13 сония қолганда ғалабадан қуруқ қолиш... Бу нарса кейинги тур олдидан футзалчиларни руҳан синдириб қўймайдими?
- Бу натижа жуда ҳам алам қилди, лекин бизни йигитлар барчаси иродали, аҳир ўзбекмиз. Португалия билан баҳс биз учун финал ўйини бўлади.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика