RU

Последние новости

17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  0 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  1 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  0 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   13 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  3 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  9 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  5 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1

Нодир Элибоев: Осиё чемпионатига чиқиш вазифани уддаладик Новости

Нодир Элибоев: Осиё чемпионатига чиқиш вазифани уддаладик

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Марказий ва Жанубий Осиё минтақасидан Осиё чемпионатига саралаш босқичи “А” гуруҳи 2-турида Туркманистон билан куч синашиб, 4:2 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувдан сўнг терма жамоа бош мураббийи ассистенти, терма жамоанинг собиқ аъзоси Нодир Элибоев ЎФФ матбуот хизмати билан суҳбатда ўйин ҳақидаги фикрлари, қўлга киритилган ОЧ йўлланмаси ва бўлажак беллашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Туркманистон терма жамоаси дастлабки дақиқалардан фаоллик кўрсатиб, кўплаб вазиятларга эга бўлди. Йигитларимиз эса аксинча ўйинни жуда суст бошлашди. Бахтимизга Рустам Умаров бир неча вазиятларда ўз маҳоратини кўрсатиб, жамоамизни муқаррар голлардан сақлади. Иккинчи бўлим умуман бошқача кўриниш олди. Устунлик биз томонга ўтди ва рақибга эркин ўйнаш учун имконият бермадик.

Ўтказиб юборилган голларга келсак, биринчи голни 10 метрлик нуқтадан, иккинчисини эса рақиб ўйновчи дарвозабонни туширганидан кейин қўйиб юбордик. Учрашувнинг якуний натижаси ва йигитларнинг ўйинидан кўнглимиз тўлди. Олдимизга Осиё чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилганди ва биз буни уддаладик. Қирғизистонга қарши ўйин бугунгисидан осонроқ кечади деб ўйлайман. Умид қиламанки, сўнгги беллашувда ҳам ғалаба қозонамиз”, – деди Нодир Элибоев.

Терма жамоа бош мураббийи ёрдамчиси таркибдаги хато ва камчиликлар ҳақидаги саволга жавоб берар экан, уларнинг барчаси ўйиндан-ўйинга бартараф қилинаётганини билдирди.

“Албатта, камчилик ва хатолар, ўйинчиларга эътирозлар бўлади. Аммо буларнинг барчасини ўйиндан-ўйинга бартараф қилиб бораётганимиз кишини хурсанд қилади. Иш бўлаётган ҳар қандай жойда камчилик ва хатолар учраб туради”, – дея ўз фикрига якун ясади Нодир Элибоев.  

Эслатиб ўтамиз, саралаш босқичи “А” гуруҳи сўнгги турида Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон футзалчиларига қарши майдонга чиқади. Учрашув Тошкент вақти билан 15:30 да бошланади.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика