RU

Последние новости

21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  2 21:28АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 0:0 (матнли трансляция)  0 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  0 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  10 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  14 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 19:45"Мес Рафсанжан" — "Истиқлол". Таркиблар маълум  0 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  9 19:35"Барселона" — "Леванте". Таркиблар маълум  24 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  6 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  6 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 18:28"Реал" жамоа футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  4 17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0

Нобель Арустамян: "Чиндан Тошкентда қариндошларим бор" Новости

Нобель Арустамян: "Чиндан Тошкентда қариндошларим бор"

Соат 19:00да "Пахтакор" стадионида Ўзбекистон ва Италия А серияси афсоналари ўртасидаги ўйин бошланади.

Ушбу жараённи бевосита стадиондан шарҳлаб бориши учун россиялик шарҳловчи Нобель Арустамян ҳам таклиф қилинган. "Championat.asia"нинг россиялик журналисти Николай Егоричев меҳмоннинг таассуротлари билан қизиқди.  

"Ҳа, чиндан Тошкентда қариндошларим бор. Шундай бўлганки, бир-биримизни умумий танишлар орқали топганмиз. Меҳмонга бирор жойга боришга улгурмадим. Сабаби дастурим жуда тиғиз, ташкилотчилар билан кўришдим, мени Тошкентга анчадан буён таклиф қиладиган танишларим бор эди. Улар келишим билан мени "эътиборга кўмиб ташлашди". 

Бугун баъзи эътиборга лойиқ жойларда бўлдик. Номини эслолмаяпман, бир масжидга бордим, унинг ичига ҳам кирдим. Жараён қизиқ бўлди ва менга жуда ёқди. Табиийки ош едик, шўрва ичдик. Қандайдир шаршага ҳам бордик. Умуман олганда барчаси ажойиб ва тақвим жуда тиғиз.   

Кеча ташкилотчилар томонидан ўзига хос кечки овқат дастурхони ёзилди. Таомномани тузишда миллийликка алоҳида эътибор қаратилганини сездим. Буларнинг барчаси менга ёқди.    

Ўзбекистонлик футболчилар чет элга танилиб улгурган. Бу кучсиз терма жамоа эмас. Ўзбекистон термаси доим ЖЧ йўлланмаси учун кураш олиб боради. Жамоангизга доимо 1-2 очко етмай қолади ва бу мени ранжитади. Мунтазам равишда мундиал учун курашнинг охирги босқчиларига қадар етиб борилгани учун футболчиларингиз маълум даражада машҳурликка эга. Россиядаги мухлислар учун ҳар ҳолда яхши таниш ўйинчиларингиз бор.    

Ўйинга бир соатдан кўпроқ вақт қолмоқда. Мухлисларнинг каттагина қисми эса келиб бўлган. Ўйлашимча, бироздан сўнг бу ерда катта байрам бўлади. 

Мен Заккардо, Жилардиньони аввалдан танийман. Бироқ бу ерда улар учун тузилган махсус дастури бор ва шу сабаб уларни чалғитмасликка қарор қилдим. Меҳмонхонада фақатгина икки оғиз суҳбатлашдик. Улар ҳам кутиб олиш ва кеча бўлган кечки овқат, миллийликдан ҳайратда", - деди Нобель Арустамян. 

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика