RU

Последние новости

02:59Мбаппенинг дубли "Реал"га "Вильярреал" устидан ғалаба келтирди  6 02:32Аёллар ўртасидаги Испания Суперкубоги: "Барселона" яна "Реал"ни мағлуб этиб, кетма-кет бешинчи бор чемпион бўлди  2 01:55Арне Слот: "Бундай ўйинда 4 дақиқа қўшиб бериш камлик қилади"  4 01:50БУНДЕСЛИГА. "Леверкузен"да қийин ғалаба, "Дортмунд" эса Берлинда зафар қучди  0 00:34АПЛ. «БОРНМУТ»ДАН СЕНСАЦИЯ! «Ливерпуль» 90+5-дақиқада мағлубиятга учради  8 23:58Гвардиола ҳакамлардан норози: "Говард Уэбб, эртага чиқ ва нима учун пенальти берилмаганини тушунтириб бер!"  5 23:41"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум  40 23:23Гвардиола "Сити"даги "янгилар"нинг ўйинига баҳо берди  4 22:47"Реал" ҳимоячиси жароҳат билан ўйнамоқда: Рауль Асенсио жамоаси учун соғлиғини хавф остига қўйди  9 22:32ПСЖ 18 ёшли футболчи учун "Барселона"га битимдагидан кўпроқ тўламоқчи  1 22:20U-23 ОСИЁ КУБОГИ. ЯПОНИЯ — ЧЕМПИОН! Хитой финалда тор-мор этилди  16 22:00Англия. Ҳусанов-Гехи жуфтлигидаги илк баҳсда "Сити" дарвозаси "қуруқ" сақланди ва "шаҳарлик"лар ғалаба қозонди  5 21:29"Бавария" Бундеслига жорий мавсумидаги илк мағлубиятини қабул қилди  11 21:25АПЛ. "Борнмут" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар маълум  17 20:51Тедди Шерингем: "Арсенал" ўзи ҳақида ҳаддан ташқари юқори фикрда, улар рақибни ҳурмат қилишни ўрганишлари керак"  13

No Vardy – no party! Новости

No Vardy – no party!

Кеча Англия терма жамоаси ЕВРО-2016даги дастлабки иродали ғалабани қўлга киритди.

Европа чемпионатининг дастлабки туридаги ҳеч бир ўйинда иродали ғалаба кузатилмаганди. Яъни қайси жамоа биринчи бўлиб ҳисобни очса якунда ғалаба қозонди ёки камида дуранг ўйнади.

Рой Хожсон бошчилигидаги Англия ушбу анъанага кеча барҳам берди. Буюк Британия дербиси мақоми остида ўтган Уэльсга қарши баҳс инглизларнинг ташаббуси билан бошланди. 7-дақиқада Адам Лаллананинг ажойиб пасидан сўнг Стерлинг 5 метр масофадан дарвозани ишғол қила олмади. Инглизлар биринчи бўлимнинг ўзида 6та бурчак тўпи ва 3та жарима тўпига эга бўлишди. Бироқ стандарт вазиятлардан кўп гол уриш билан ном қозонган "уч шерлар" ҳа деганда рақиб дарвозасига йўл топа олмади. Футболдаги ўша машҳур мақол 42-дақиқада ўз исботини топди. Чамаси 30 метрлардан Жо Харт дарвозаси томона жарима тўпи белгиланди. Биринчи бўлимда рақиб деярли ҳужум қилмагани учун Харт "уйқусираб" юрганди. Гарет Бэйл худди биринчи турда бўлгани каби жарима тўпидан ажойиб гол уришга эришди - 0:1. Шу тариқа Уэльс 1984 йилдан буён илк бор Англия дарвозасига гол урди!



Воқеаларнинг бундай ривожланиши Англияга умуман тўғри келмасди. Уэльс эса агар мана шу ғалабали ҳисобни сақлаб қолса Франциядан сўнг чорак финалга чиққан иккинчи жамоа бўларди.

Танаффусда Рой Хожсон Кейн ва Стерлинг ўрнига Жейми Варди ва Даниэль Старрижни туширишга қарор қилди. Олдинга ўтиб айтиш керакки бу ўзгаришлар ўзини тўлалигича оқлади.

"Лестер" сафида Англия чемпиони бўлган Жейми Варди 29 ёшлида Европа чемпионатида дебют қилди. Айтиш керакки дебют жуда омадли чиқди. 56-дақиқада Старрижнинг жарима майдонига узатган тўпи уэльсликлар сардори Эшли Уильямснинг бошидан Вардига келиб тушди. Ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда эди, бироқ тўп рақибдан келгани учун германиялик ҳакамлар "оффсайд" қайд этмай тўппа тўғри қилишди. Варди яқин масофадан дарвозани ишғол қилишда қийналмади - 1:1. No Vardy, no party! (Ўзбекчасига Варди йўқ, байрам ҳам йўқ деб таржима қилинувчи ушбу ибора "Лестер" мухлислари орасида оммалашиб кетган эди. Евро-2016 биринчи турида Россия билан ўйинда майдонга тушмаганидан сўнг терма жамоа мухлислари ҳам бу иборага кўп мурожаат қилишганди.



Ўйиннинг кулминацияси 90+2-дақиқадасига тўғри келди. Делли Алли учрашувдаги сўнгги ҳужумлардан бирида рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва чапроқда турган Старрижга тўпни ошириб юборди. Захирадан майдонга тушган "Ливерпуль" ҳужумчиси дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олиб Англия қаҳрамонига айланди - 2:1.

Шу куни Дэвид Бекхэм ватандошлари худди Россия билан бўлгани кбаи ғалабага ҳақли ўйин кўрсатишганди. Буни оддийгина статистика ҳам айтиб турибди. Зарбалар 21:7, аниқ зарбалар 4:2, ноаниқ зарбалар 9:3, блолкланган зарбалар 8:2.



Россия билан баҳсда сўнгги дақиқалар Англияга хиёнат қилган бўлса, Уэльс билан ўйинда сўнгги дақиқалар инглизлар учун омадли келди. Ушбу иродали ғалабадан сўнг Рой Хожсон жамоаси 4 очко билан "B" гуруҳида биринчи ўринга чиқиб олди. Охирги турни Англия Марек Гамшик ва шерикларига қарши ўтказади. Бу ўйинни кўришни тавсия қиламиз, айниқса сўнгги дақиқаларни...


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика