Нкунку: "Челси" либосини кийиш фахрланишга арзийди"
20 июн 2023 21:53
Новости
Нкунку: "Челси" либосини кийиш фахрланишга арзийди"
"Челси"га ўтган Кристофер Нкунку ўзининг трансфери ҳақида гапирди.
"Челси"га ўтганимдан жуда хурсандман. Клуб мени таркибига қўшиб олиш учун анчагина ҳаракат қилди. Энди эса мен янги жамоамдаги фаолиятимни бошлашни интиқлик билан кутяпман. "Челси" мухлисларига майдонда нималарга қодирлигимни намойиш қилмоқчиман.
Франция, Германия каби чемпионатларда ўйнагандан кейин дунёнинг энг кучли лигаларидан бири АПЛда ҳам омадимни синаб кўрмоқчиман. Бу чақирувдан жуда мамнунман. "Челси" либосини кийиш фахрланишга арзийди", - деди футболчи клуб матбуот хизматига.
Олдинроқ "Челси" матбуот хизмати футболчи билан 6 йиллик шартнома имзоланганини маълум қилганди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии