RU

Последние новости

17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  1 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  3 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  2 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  10 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  9 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  2 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  20 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  11 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  17 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1

"НИШонда". "Андижон"дан "шедеврлар"... Новости

"НИШонда". "Андижон"дан "шедеврлар"...

Кимдир айтган экан: "Хотининг ёмон бўлса, файласуф бўласан".

"Андижон"нинг муваффақиятсизлиги, Про лигага "шўнғигани" ёмон бўлди. Аммо ҳикмат қидирсак, бу воқеа футболимизга бир нечта файласуфни тақдим қилган кўринади. Ҳар ҳолда "бургутлар"нинг расмий каналида ёзилаётган матнлар шундай таассурот уйғотмоқда. Қуйида жамоа матбуот хизмати томонидан тақдим қилинган "шедевр"ларни кичик изоҳлари билан келтирамиз. Ўқинг, фақат йиғламанг...

Демак, 2021 йилнинг 20 сентябрь куни "Андижон" матбуот хизмати ёзган матндан баъзи бўлакларни ажратиб оламиз:

1. "...кейинги сафар "Андижон" клуби шаънига доғ тушириши мумкин бўлган, асоссиз фикрлардан иборат бўлган ҳар қандай чиқишларга ўз муносабатимзни билдирамиз"

Дарҳақиқат, "бургутлар"нинг "шаънига доғ тушириши мумкин бўлган" қатор ҳолатлар бўлди. Хусусан, юқоридаги огоҳлантиришни ёзган матбуот хизмати вакиллари томонидан қилинганлари ҳам. Масалан, масъуллар клубнинг расмий телеграм канали орқали "Андижон"ни бир неча бор "аутсайдер жамоа" сифатида эътироф қилишган. Ҳақиқатга тик боқиш яхши, лекин жамоа ичида туриб, унга нисбатан бундай сифатни ишлатиш яхши эмас. Масалан, "Пахтакор" матбуот хизмати ҳатто рақибларини ҳам "аутсайдер" сифатида кўрсатмайди.

2. "Судга мурожаат қилиб, юридик томондан шаънимизни ҳимоя қиламиз ва даъвогар тарафни билдирган фикрларини асослаб ўтишларини талаб қиламиз"

Бу хабар эълон қилингандан унча кўп ўтмай туриб, "Андижон" расмий саҳифасида Эдгар Бернхард, Жасур Жалолиддинов ва Отабек Ғуломхўжаевлар шаънига доғ туширадиган  фикрлар ёзилди. Масалан, ҳозир қирғизистонлик футболчи уни "ногирон" дегани учун "Андижон" клубини судга бериши мумкин.

3. "Бундай нимжон, яккакурашларга киришга чўчийдиганларни нега таклиф этишаркин, дея ажаблангандик"

Гап Василий Совпел ҳақида. Яъни "Андижон" матбуот хизмати "Андижон" футболчисига таъриф бермоқда.

4. "Бошқалар ҳақида фикр билдирсак, Пламен Димовга ОКМК томонидан қизиқиш бўлган..."

Биласизми, аслида бошқалар ҳақида фикр билдиришга умуман ҳаққингиз йўқ.

5. Ҳужум чизиғидагиларга ўйинлари ўхшамаганлиги учун ҳам тормозлик ярашадиган бўлиб қолди шекилли-да!

Давом этамиз, "Андижон" матбуот хизмати "Андижон" ҳужум чизиғига таъриф бермоқда.

6. Кечаги ялиниб,илтимос қилганлар тезда ўзгаришди,кечаги ҳолатларини унутишди.  Худди осмондаги ойни олишга қодирга айлангандек,айримлари 180 градусга ўзгаришди...

Расмий саҳифада "Ҳикматлар хазинаси".

Бу рўйхатни яна узоқ давом эттирса бўлади. Балки, клуб расмийлари бизга тескари фикрда бўлиши мумкин. Лекин сиз учун, сизнинг либосингизда тер тўккан йигитларни ногиронликда айблаш, "тормоз"га қиёслаш ва уларнинг шахсиятига тегганинггизни ҳеч қанақасига оқлай олмайсиз. 

Умид қиламизки, ЎзПФЛ матбуот хизмати бу масалада ҳам "Андижон" расмийларидан ўз маслаҳатини аямайди ва юқоридаги каби хунук ҳолатлар бошқа такрорланмайди.

P.s. Креатив бўлиш яхши. Бироқ, расмий саҳафалар кимнингдир кундалиги ёки дилидаги гапларини ёзиб борадиган минбар бўлмаслиги керак. 

Ақраб Алиев

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика