RU

Последние новости

14:33Рафинья "Барселона" билан шартнома шартларидан норози. Бразилиялик футболчига "Ал Ҳилол" қизиқмоқда  0 14:03ФИФА "Реал" - "Барса" финали олдидан ҳакамлар нега матбуот анжуманида иштирок этганини тушунмаяпти  3 13:31"Реал" тўрт футболчиси билан хайрлашиши мумкин  7 12:54"Барселона" ўзига Германиядан марказий ҳимоячи топди  31 12:20"Манчестер Юнайтед" Коул Палмерга қизиқиш билдирмоқда  3 11:46ПСЖ Европа топ-5 лигаларида охирги бўлиб мағлуб бўлди  4 11:20Дидье Дрогба Лионель Мессига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди  19 10:57«Манчестер Сити» ПСЖ футболчисига 100 миллион евро бермоқчи  2 10:33МЮ афсонаси профессионал ММАда дебют қилади. У илк рақиби сифатида «Барселона» афсонасини кўрмоқда  9 10:12«Арсенал» «Челси» ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2 09:45Гвардиола Родрининг қачон майдонга қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 09:18«Рома» АПЛдан ҳужумчи сотиб олмоқчи  8 08:50Пролига. Бугун 4-тур давом эттирилади  0 08:22ЦСКА Файзуллаевга нарх белгилади  17 07:54Суперлига. Бугун 7-турга старт берилади  10

Нима учун ФИФА рейтингида кўтарилдик? Новости

Нима учун ФИФА рейтингида кўтарилдик?

ФИФА рейтингизда юқорига кўтарилганимиз туфайли кўплаб ўқувчиларимиз бунинг сабаби тўғрисида маълумот беришимизни сўрашган.
Шуни инобатга олиб, ФИФА рейтингни юритишда қандай ҳисоблаш тизимидан фойдаланиши ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Рейтинг очколарини ҳисоблашда ушбу йил ва ундан аввалги 4 йилда қайд этилган натижаларга эътибор қаратади. Бунда қуйидаги жиҳатлар аҳамиятга эга:
- Учрашув натижаси
- Учрашувнинг муҳимлиги (ўртоқлик ёки расмий ўйини)
- Рақибнинг кучи (рейтингдаги поғонаси ва қайси конфедерация вакили эканлиги)

Ҳар бир учрашув учун алоҳида очко қуйидаги формула остида ҳисоблаб чиқилади:
Очко = учрашув натижаси х учрашувнинг муҳимлиги х рақибнинг рейтингдаги поғонаси х қайси конфедерация вакили.
Алоҳида ҳар бир банд борасида баллар қуйидагича инобатга олинади:
Натижа учун балл
Ғалаба учун 3, дуранг учун 1 ва мағлубият учун 0 очко. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланса, ғолибга 2, мағлубга 1 очко.
Учрашувнинг муҳимлиги
- Ўртоқлик ўйинлари: М=1
- ЖЧ ва қитъа чемпионатлари саралаш учрашувлари: М=2,5
- Қитъа чемпионатлари финал босқичи ва ФИФА конфедерациялар кубоги: М=3
- ЖЧ финал босқичи: М=4

Рақибнинг кучи
Рейтингнинг энг юқори қисмида жойлашган жамоани ютиш 200 баллга тенг бўлади. Қолган жамоалар шу рейтинг асосида бир баллдан камайиб боради. Лекин бу фақат 150-ўрингача шундай таъсир қилади. Ундан кейинги ўринлардаги жамоалар кучи 50 балл билан баҳоланади.

Конфедерациялар коэффициенти
ФИФА ушбу коэффицентларни белгилаган:
Европа/Жанубий Америка - 1, Шимолий ва Марказий Америка - 0,88, Осиё/Африка - 0,86, Океания - 0,85.
Икки турли конфедерация вакили тўқнаш келган тақдирда коэффицентларнинг ўртача нисбати ҳисоблаб чиқилади.

ФИФА ҳар бир терма жамоанинг охирги 12 ойдаги учрашувлари учун натижаларни ҳисоблаб чиқади. Ҳисоблаш юқоридаги формула асосида амалга оширилади. Сўнгги 12 ойда камида 5 учрашувда майдонга тушган жамоанинг натижалари тўлиқ инобатга олинади, акс ҳолда ўйин сонининг 5га нисбати асосида ҳисобланади (4 ўйинга 0,8; 3 ўйинга 0,6; 2, ўйинга 0,6; 1 ўйинга 0.2).
Охирги йиллардаги натижаларнинг қуйидаги нисбати олинади:
Охирги 12 ой натижалари - 100%
2 йил олдинги учрашувлар - 50%;
3 йил олдинги учрашувар - 30%;
4 йил олдинги учрашувлар - 20%;
Қолган натижалар эса ҳисоблашдан чиқариб ташланади.

ФИФА рейтингизда кўтарилишга эришганимизнинг сабаби айнан ҳисоблаш тизимида. Бизнинг 8 поғона юқорига кўтарилганимиз шу билан боғлиқ.

Беҳзод Назаров.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика