RU

Последние новости

17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:11Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург". Таркиблар маълум  3 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  1 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  1 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  2 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  7 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  11 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  17

Николай Валуев ўзбек боксидаги ўзгаришлар ҳақида изоҳ берди Новости

Николай Валуев ўзбек боксидаги ўзгаришлар ҳақида изоҳ берди

Бир неча кун аввал Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов Куба бокс мактаби асосчиси бўлган Бокс федерациясининг янги маслаҳатчисини жамоатчиликка тақдим этган эди.

Ўтган ҳафтада Карлос Вильянуэва ишчи гуруҳ бошчилигида республика ҳудудларига танишув сафари билан борган эди.

Кубалик мутахассис бокс бўйича спорт мактаблари ва спорт-таълим муассасаларида яратилган шарт-шароитларга эътибор беради. Қашқадарё, Навоий ва Самарқанд вилоятларида тренерлар иштирокида долзарб масалалар муҳокама қилинган ҳолда ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Сакен Полатов янги маслаҳатчи фаолиятини шарҳлар экан, шундай деди: «Назаримда, Карлос жуда мутаносиб стратегияга эга. Жойларда узлуксиз ва баъзан мунтазам ишламасдан туриб, бокснинг барқарор ривожланишига эришишнинг иложи йўқ. Ҳа, Ўзбекистон бокснинг энг кучли давлатлари қаторида муносиб ўрин эгаллайди, аммо бу энг йирик натижа, деб ким айтади? Ишончим комилки, янги мутахассисимиз натижаларни сезиларли даражада оширишга ёрдам беради».

Ҳар учала вилоятда Бокс федерацияси делегацияси ёш спортчилар билан учрашувлар ўтказди ва Карлос Вилянуева мураббийлар штабига тавсиялар бериб, ишни ташкил этиш бўйича ўз қарашларини тақдим этиб, бўлажак чемпионларни тайёрлашнинг янги усулларини билан бўлишди.

Россиялик спортчи ва сиёсатчи Николай Валуев ички боксни ислоҳ қилиш борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди: «Ўзбекистонлик ҳамкасбларимни табриклайман. Офарин, тўғри иш қилинди, Куба мактаби совет мактабидан чиққан. Ўзбекистон ҳақида гапирадиган бўлсак, уларнинг боксчилари халқаро мусобақаларда юқори савияда натижалар кўрсатишмоқда. Айни дамда, ҳар қандай спорт тури тизимга муҳтож, дўстларимиз ҳам шундай йўлдан бораётгани қувонарли. Жисмоний маданият асосларини том маънода болалар боғчасидан жорий этиш лозим, лекин кўпроқ даражада, албатта, ўрта ихтисослик босқичидан бошлаб, Россияда бу тизим қисман тарк этилган, аммо унинг баъзи элементлари ҳозирда тикланмоқда.

Бу борада мамлакат раҳбариятининг ўрни катта, деб ўйлайман. Бу спорт тизимини, жумладан, мактаб таълими даражасида ривожланишини рағбатлантиришнинг ягона йўли. Фақат бу ҳолатда, натижа учун қайғурадиган иштиёқли одамлар маълум бир спорт турининг бошида туриши шарти билан тизим изчил ва самарали бўлади. Ўйлайманки, Ўзбекистонда ҳаммаси бир вақтга тўғри келди».

Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистонда боксчиларни тайёрлашнинг Миллий стандарти ишлаб чиқилиб, уни Ўсмирлар спорт мактаби, бокс мактаблари ва олимпия захиралари коллежларида жорий этиш режалаштирилган. Бу янги юлдузлар номларини кашф қилиш йўлидаги самарали танлов учун қўшимча туртки беради.


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика