RU

Последние новости

20:00"Ал Иттиход" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  0 19:40Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 4:3 (матнли трансляция)  45 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  0 19:00Суперлига. ОКМК - "Насаф" 1:2 (матнли трансляция)  16 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  8 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  10 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8

Никола Лазаревич: "Ўйинда эртароқ ҳисобни очишимиз мумкин эди" Новости

Никола Лазаревич: "Ўйинда эртароқ ҳисобни очишимиз мумкин эди"

Cоcа Cоlа Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Металлург" беллашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Никола Лазаревич фикрларини билдирди.

"Аввало "Металлург"ни ғалаба билан табриклайман. Шундай ўйин кутган эдик. Улар бугунгидек схемада тушишини, қандай ҳимояланишини билгандик, дея оламан. "Металлург" орқа чизиқда вазиятларини кутиб, қарши ҳужумда вазиятларни фойдланади. Ўша вазиятда диққатни йўқотдик. Иккинчи бўлимда бир қатор ўзгаришлар қилинди. Комолафе орқали ҳужумни кучайтиришни, вазиятларни голга айлантириш режалаштирилганди. Йигитлар юз фоиз кучларини бериб ҳаракат қилишди. Футболчиларимдаги иккинчи бўлим охиридаги ҳолатларини тўғри тушунаман. Албатта ўйиндаги бундай реакцияларни жамоани ичида ҳал қиламиз. Гаплашиб оламиз",- дейди Лазаревич. 

- Жамоа ўйинда устунлик қилмоқда. Лекин ҳужумларни якунлаш учун нима етишмаяпти?

- Ўйинни видео тасвирини яна кўриб чиқамиз. Охирги қадам етишмаяпти. Нима бўлди, нималар қилиш керак таҳлил қиламиз. Балки эртароқ ҳисобни очишимиз, 1-2та гол уришимиз мумкин эди. Ишимизни енгиллаштирган бўлардик.  

- "Қизилқум" "Металлург"га руҳий ва жисмоний томондан ютқазди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- "Металлург" жисмоний томондан яхши тайёргарлик кўргани кўриниб турди. Ўйинни рақибнинг майдонида ташкил қилишга ҳаракат қилдик. Рақиб ҳужумларимизга блок қўя олди. Жисмоний томондан ютқаздик, дея олмайман. 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика