RU

Последние новости

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  17 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  30 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  91 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1018 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Никимбаев: "Ўзбекистон терма жамоаси рақиблари Ғарбий Осиё чемпионатида иштирок этишади" Новости

Никимбаев: "Ўзбекистон терма жамоаси рақиблари Ғарбий Осиё чемпионатида иштирок этишади"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида Ғарбий Осиё чемпионати ҳақида пост қолдирди.

"Сешанба куни Ироқда тўққизинчи Ғарбий Осиё чемпионати старт олади. Ушбу турнир шуниси билан қизиқки, унда Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш босқичидаги уч рақиби - Саудия Арабистони, Яман ва Фаластин иштирок этади.

Саралаш мусобақаси бошланишига бир ойдан кўпроқ вақт олганини ҳисобга олсак, Ғарбий Осиё чемпионати бўлажак рақибларнинг кучига баҳо бериш учун яхши имконият.

Тўғри, Саудия Арабистони терма жамоаси Ироққа энг кучли таркибини юбормайди. Чунки августнинг дастлабки икки ҳафтасида Чемпионлар лигаси 1/8 финал ўйинлари бўлиб ўтади ва унда Саудиянинг 4та клуби иштирок этади. Фаластин ҳам оптимал таркибда келмайди, чунки Европа, Африка, Жанубий ва Шимолий Америкадаги клубларда ўйнаётган легионерлар кела олишмайди.

Шунга қарамай бу турнир натижаларни кузатишга арзийди.

Айтганча, биринчи Ғарбий Осиё чемпионатида меҳмон сифатида таклиф этилган Қирғизистон ва Қозоғистон терма жамоалари иштирок этишган. Турнирда зафар қучиш бўйича рекорд расман Ғарбий Осиёга кирмайдиган Эронга тегишли. Эронликлар 8та турнирнинг 7тасида иштирок этишган. Аммо 2014 йил Марказий Осиё Футбол ассоциацияси яратилгандан бошлаб  Эрон Ғарбий Осиё чемпионатида иштирок этмаяпти.

Кўрфаз футбол федерациясига кирувчи мамлакатлардан фарқли ўлароқ БАА терма жамоаси ҳеч қачон бу чемпионатда иштирок этмаган. Бу сафар ҳам БАА бўлмайди, бундан ташқари Уммон ва Қатар мусобақада қатнашмайди. Сўнгги икки терма жамоа ноябрь-декабрь ойларида Қатарда бўладиган Кўрфаз мамлакатлари чемпионатида иштирок этишади. Қувайт, Ироқ ва Яман терма жамоалари иккала турнирда қатнашади" - деб ёзади Никимбаев.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика