Нигерия 1998 йилдан бери жаҳон чемпионатидаги илк ғалабасини нишонлади
22 июн 2014 13:19
Новости
Нигерия 1998 йилдан бери жаҳон чемпионатидаги илк ғалабасини нишонлади
Нигерия терма жамоаси 1998 йилдан кейин кечаги кунгача мундиал ўйинларида ғолиб бўлмаган.
Нигерияликлар ЖЧ-2014 иккинчи туридан ўрин олган Босния ва Герцеговинага қарши учрашувда 1:0 ҳисобида ғалабага эришишди.
Нигериянинг жаҳон чемпионатларидаги сўнгги ғалабаси 1998 йил 19 июнь куни бўлган. Ўша учрашувда африкаликлар Болгарияни 1:0 ҳисобида таслим этишган, кейин эса Парагвайга имкониятни бой беришган.
2002 йилдаги жаҳон чемпионатида эса Аргентина ва Швециядан мағлубиятга учраб, Англия билан дурранга рози бўлишган. 2006 йил мундиалида нигерияликлар қатнашмаган. 2010 йил жаҳон чемпионатида эса Аргентина ва Грецияга имкониятни бой бериб, Жанубий Корея билан муроса кўчасини танлашган.
Нигериянинг жаҳон чемпионатларидаги ғалабасиз серияси 8 та ўйиндан сўнг ўз ниҳоясига етди.

Комментарии