RU

Последние новости

09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  0 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  0 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  130 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1

Нидерландия футзал терма жамоаси устози: "Ўзбекистоннинг мундиалгача бўлган барча тайёргарлик жараёнларини ўргандик" Новости

Нидерландия футзал терма жамоаси устози: "Ўзбекистоннинг мундиалгача бўлган барча тайёргарлик жараёнларини ўргандик"

Нидерландия футзал терма жамоаси бош мураббийи Мигель Андрес Морено сайтимизга кичик интервью берди.

- Жаҳон чемпионатига тайёргарлик қандай кечмоқда?

- Тайёргарликнинг якуний босқичидамиз, жамоа сифатида имкон қадар яхшироқ тайёргарлик кўришга ҳаракат қиляпмиз. Ҳимоя ва ҳужумдаги ўйин услубимизни аниқлаб олишимиз керак. Шунингдек, ўйин давомидаги кутилмаган ҳолатлар ва турли стратегияларга ҳам тайёр бўлишимиз керак. Энг сўнгида эса, рақиб ҳақида билган маълумотларимизни ўз услубимиз билан мослаштириб олишимиз керак.

- Гуруҳдаги қолган рақиблар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Тўғрисини айтсам, Парагвай ва Коста-Рика терма жамоалари айни дамда мен учун мавжуд эмас. Ҳозирги пайтда, фақат Ўзбекистон мавжуд ва барча хаёлларим ушбу терма жамоага қарши кечадиган учрашувга қаратилган. Ўзбекистон жамоаси анча кучли ва яхши шаклланган жамоа эканлигидан хабардорман. Рақибимиз ҳар бир жамоага кучли қаршилик кўрсата олади ва бу биз учун ҳақиқий синов бўлиши аниқ.

- Ўзбекистон терма жамоасини ўрганиб чиқдингизми?

- Албатта. Биз Ўзбекистоннинг тўлиқ тайёргарлик жараёнини кўздан кечирдик. Улар иштирок этган ўйинлар, ўйинларда қўлланилган тактика ва ҳоказо. Рақибимизнинг кучли ва кучсиз томонларини ҳам билиб олдик. Энди эса ушбу маълумотлардан келиб чиқиб, ўз ўйинимизни шакллантиришимиз керак бўлади.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди


Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика