Неймарнинг отаси ўғлининг келажагига ойдинлик киритди
25 мар 2019 19:30
Новости
Неймарнинг отаси ўғлининг келажагига ойдинлик киритди
ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг отаси ва агенти Неймар да Силва Сантос ўғлининг келажагига ойдинлик киритди.
Олдинроқ бразилиялик футболчи "Реал" ёки "Барселона"га ўтиши борасида маълумотлар берилганди.
"Неймар ПСЖда энди иккинчи мавсумини ўтказмоқда. Унинг шартномаси якунланишига 3 йил бор. Ва биз буни узайтириш борасида ишлаяпмиз.
Ўғлимнинг номи 17 ёшидан буён барча жамоаларнинг номидан тушмайди. У ўз ҳаёти давомида икки мартагина жамоасини ўзгартирди. Сўнгги 10 йил давомида у ҳақида кўплаб миш-мишлар тарқалди. У катта эҳтимол билан ПСЖни тарк этмайди", - деди Неймар да Силва Сантос.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии