Неймар севган қизи билан ажрашди
23 июн 2017 16:59
Новости
Неймар севган қизи билан ажрашди
"Барселона" ҳужумчиси Неймар севган қизи 21 ёшли Бруно Маркезиана билан ажрашди.
Бу воқеа Неймар Маркезианага турмушга чиқишни таклиф қилиб, рад жавобини олганидан сўнг содир бўлди. Бруно Маркезиана турмуш қуришга шошилмади, Неймар эса кутишни истамади. Натижада ушбу жуфтлик ўзаро келишиб, ажрашишга қарор қилди.
"Сўнгги маротаба шахсий ҳаётим ҳақида гапиряпман, чунки бу ишни ёмон кўраман. Ҳақиқатдан ҳам ажрашдик. Бу ўзаро келишув билан содир бўлди. У ажойиб қиз. Бруно Маркезиана бахтли бўлади деб умид қиламан, биз дўстлардек хайрлашдик" - дейди Неймар.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии