RU

Неймар ПСЖ сафида 50-голини киритди Новости

Неймар ПСЖ сафида 50-голини киритди

ПСЖ ҳужумчиси Неймар парижликлар сафида голлар уришда давом этмоқда.

Бразилиялик ҳужумчи ПСЖ таркибида 58 учрашувда майдонга тушиб, 50 та гол уришнинг уддасидан чиқди. Жамоанинг собиқ ҳужумчиси Златан Ибрагимович худди шунча голни 59 учрашувда киритишга эришганди, дея хабар бермоқда Stats Foot.

ПСЖ сафида 50 та гол урган футболчилар руйхатида Гуннар Андерссон пешқадамлик қилмоқда. У 53 учрашувда шунча голни рақиб дарвозасига киритишга эришган. Йосип Скоблар эса 54 та ўйинда 50 та гол ура олган. Неймар ва Карлос Бьянки эса 58 учрашувда 50 та гол уришнинг уддасидан чиқишган.

2017 йилнинг ёзида “Барселона”дан ПСЖга кўчиб ўтган Неймар жорий мавсумда ПСЖ сафида 5 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика