Неймар мавсум сўнггида ПСЖдан кетмоқчи ва "Барса"га қайтмоқчи (Diario Sport)
14 ноя 2020 11:00
Новости
Неймар мавсум сўнггида ПСЖдан кетмоқчи ва "Барса"га қайтмоқчи (Diario Sport)
ПСЖ ҳужумчиси Неймар Париж клуби билан шартномасини узайтирмоқчи эмас.
28 ёшли бразилиялик футболчи жорий мавсум сўнггида жамоадан кетишга қарор қилган.
Неймар ҳали ҳам 2017 йилдан у кетган "Барселона" клубига қайтишни хоҳламоқда.
Футболчининг режаси шундайки, у ПСЖ раҳбариятини ёзда уни сотишларига кўндирмоқчи, йўқса у 2022 йилда эркин агент мақомида клубдан кетади.
Эслатиб ўтамиз, Неймар "Барса"дан 43,65 млн евро талаб қилган ҳолда клубни кеча яна судга берган. Футболчининг "Барса"ни олдинги раҳбарияти билан бўлаётган суд жараёнлари клубда раҳбарият алмашиши билан эҳтимолий трансферга тўсқинлик қилмаслиги керак.
Комментарии