Неймар: "Ҳа, бу рост"
12 июл 2019 22:15
Новости
Неймар: "Ҳа, бу рост"
ПСЖ форварди Неймар нега жамоасининг машғулотларида кўриниш бермаётганига изоҳ берди.
«Ҳа, бу рост. Мен Парижни тарк этмоқчиман. Бу ҳақда Леонардони (ПСЖ спорт директори) ҳам огоҳлантирдим. Менинг режаларимда Риода бўлиб ўтадиган тадбирда қатнашиш кўзда тутилганди ва бу менинг хоҳишим. Клуб мутасаддилари менга жамоадан кетиш учун уларни қониқтирадиган таклиф тушадиган бўлса, музокаралар ўтказишимга рухсат беришганди. Ушбу ойнинг бошида Леонардога қўнғироқ қилдим. У мени жамоада олиб қолмоқчилигини айтди. Агар Каталонияга қайта олмасам, ПСЖ шарафини ҳар доим хурмат билан ҳимоя этаман», – дейди 27 ёшли ҳужумчи.
Аввалроқ, «Барса» Неймарни ортга қайтариш учун уч футболчисидан воз кечмоқчилиги ҳақида маълум қилгандик.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии