Неймар "Барселона"да қолишга ва бошқа таклифларни кўриб чиқмасликка қарор қилди
26 апр 2016 12:37
Новости
Неймар "Барселона"да қолишга ва бошқа таклифларни кўриб чиқмасликка қарор қилди
"Барселона" ҳужумчиси Неймар жорий мавсум якунланганидан сўнг клубини ўзгартирмасликка қарор қилди.
Бразилия терма жамоаси футболчиси келажаги борасидаги турли миш-мишларга чек қўймоқчи ва агенти ҳисобланмиш отасига бошқа клубларнинг таклифини кўриб чиқмасликни айтди. Неймар "Барселона"да ўзини яхши ҳис қиляпти ва ўзгаришлар учун сабаб кўраётгани йўқ.
Маълумотларга кўра, Неймар шартнома узайтириш борасида клуб билан келишиб олади, аммо мавсум охиригача расмий баёнот бермоқчи эмас.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии