RU

Последние новости

20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  21 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  0 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  9 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  49 19:32"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Салоҳ ва Сон асосий таркибда  0 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3

Невилл Моуриньога нима етишмаётганлигини айтди Новости

Невилл Моуриньога нима етишмаётганлигини айтди

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Гари Невилл "Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ишини яхши баҳолади.

"Кейннинг интервьюсини ўқигандим. У "Тоттенхэм" соврин ютишга қодир деганди. Ўшанда Харри Англия Кубоги ёки Лига Кубогини эмас, АПЛни назарда тутганди.

Уларнинг АПЛни ютишини истисно қила олмайман. Моуриньо жамоани ғалабаларга ўргатмоқда, унга фақатгина соврин етишмаяпти. Жозенинг ғаройиб миясидан нималар ўтаётганини билиб бўлмайди.

"Тоттенхэм" ушбу ёзда трансферларга катта сумма ишлатишини кутмагандим. Моуриньо шундай мураббийки, пул талаб қилади ва натижалари билан жавоб қайтаради. Энди "шпорлар"нинг таркиби ажойиб ва рақобатбардош.

Ҳужумкор футболчилар яхши ўйнамоқда, ҳа, ушбу мавсум ғалати ўтяпти, бироқ Моуриньо уларнинг кучи эвазига совринлар ютиши мумкин. "Арсенал", МЮ, "Челси" каби жамоалардан олдинда туриш анчагина ёқимли. Мавсум аввалида қилган тахминимда уларни кучли тўртликка қўшмагандим, энди эса жамоани чемпионлик учун курашчилар рўйхатига киритаман.

Моуриньо "Тоттенхэм" билан АПЛни юта олади - бўлиши мумкин. У футболчиларга ишонч тақдим қилмоқда, йигитларнинг миясига ғалаба қозониш ўрнашиб қолган. Бу эса футболчиларнинг менталитети кучайишида катта роль ўйнайди", - деди Невилл. 

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика