RU

Последние новости

07:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Япония 0:1  0 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  5 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  4 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  7 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  36 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  61 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  29 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  60 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8

Нестеровнинг ўрнига ким муносиб? Новости

Нестеровнинг ўрнига ким муносиб?

Миллий терма жамоамизнинг асосий дарвозабони Игнатий Нестеров жароҳати туфайли Иордания билан бўладиган ўйинларни ўтказиб юборади.
Албатта, буни катта йўқотиш дейиш мумкин. Чунки мана бир неча йилдирки Нестеров терма жамоамизнинг алмаштириб бўлмас посбони бўлиб келмоқда. Аммо футболда жароҳатдан ҳеч ким суғурта қилинган эмас. Шундай экан, Игнатий жароҳат олгани туфайли бундан фожеа ясагандан кўра унинг ўрнига мос дарвозабонни топиш мураббийлар учун энг асосий масала ҳисобланади. 

Бундан бир неча кун аввал сайтимизда Игнатий Нестеровнинг ўрнини терма жамоада ким эгаллай олади? мазмунида сўровнома ташкил қилгандик. Ва вариантлар сифатида тўрт нафар дарвозабоннинг номини бергандик. Булар Мурод Зуҳуров, Александр Лобанов, Сардор Қобулжонов ва Санжар Қувватов. Натижалар шуни кўрсатдики, ушбу сўровномада жами 1126 овоз келиб тушган. Шулардан энг кўпи 530 нафар фойдаланувчи Пахтакор дарвозабони Александр Лобановни Нестеров ўрнига муносиб деб топган. Бундан кўриниб турибдики, Иордания билан кечадиган беллашувларда овоз берганлар орасида айнан шунча мухлис Лобановнинг дарвозада туришини хоҳламоқда.

Бу борада иккинчи ўрин Машъал посбони Санжар Қувватовга насиб этди. У 232 овоз жамғарди. Учинчи ўринни эса Бунёдкор дарвозабони Мурод Зуҳуров 228та овоз билан эгаллади. Ва ниҳоят, 136та овоз тўплаган Бухоро жамоаси дарвозабони Сардор Қобулжонов охирги ўринни банд этди. Кўриб турганингиздек, аксарият ўқувчиларимиз Александр Лобановга ишонч билдиришган ва энг қизиғи, Зуҳуров билан Қувватовга келиб тушган овозларни қўшиб ҳисоблаганда ҳам Лобановнинг бир ўзи тўплаган овозга етмаяпти.

Хабарингиз бор, шу кунларда терма жамоамиз Тошкентда йиғин ўтказмоқда. Бош мураббий Миржалол Қосимов уч нафар дарвозабонни йиғинга таклиф этган. Булар Александр Лобанов, Мурод Зуҳуров ва Элдор Суюнов. Биз ташкил қилган сўровномада Насаф посбони Суюнов йўқ эди, лекин охирги пайтларда у ҳам анча ишончли ўйин намойиш этмоқда. Иордания билан икки учрашувда термамиз дарвозасини ким қўриқлашини албатта бош мураббий Қосимов ҳал қилади. Биз учун бу кўп ҳам муҳим эмас, асосийси, Иордания тўсиғидан ўтсак бўлгани.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика