Нестеров Ўзбекистон рекордини такрорлади
21 янв 2019 19:15
Новости
Ўзбекистон терма жамоаси 1/8 финалда Австралияга қарши ўйин ўтказмоқда.
Дарвозабон Игнатий Нестеров баҳсни асосий таркибда бошлади ва Ўзбекистон рекордини такрорлади. Гап шундаки, Осиё Кубогида терма жамоамиз сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи Тимур Кападзе ҳисобланарди. Унинг ҳисобида 17та ўйин бор эди. Нестеров ҳам бугун қитъа кубогида 17-ўйинда майдонга тушди.
Бундан ташқари Одил Аҳмедов ва Анзур Исмоилов бугун 13-учрашувда иштирок этишмоқда.
Қуйида Осиё Кубокларида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида энг кўп майдонга тушган футболчилар келтирилган:
Тимур Кападзе, Игнатий Нестеров - 17тадан ўйин
Сервер Жепаров - 15
Азизбек Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Анзур Исмоилов - 13
Александр Гейнрих - 12
Максим Шацких, Санжар Турсунов - 10
Виталий Денисов, Виктор Карпенко - 8
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии