RU

Последние новости

23:56ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Галатасарой". Ҳусанов асосий таркибда!  1 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  0 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  4 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  2 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  4 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  18 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  36 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  33 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  2 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8

Немис юлдузларидан янги йил тилаклари Новости

Немис юлдузларидан янги йил тилаклари

Қадрли мухлислар, бир неча соатлардан сўнг янги йил кириб келади. Келаётган йил барча-барчага омад олиб келсин.
2014 йил янада муваффақиятлироқ ўтишини истардим. Ҳаммангизга ўзимнинг энг эзгу тилакларимни тилайман.
Томас Мюллер

Ўтган 2013 йил жуда ҳам мазмунли ўтди ва муваффақиятларга бой бўлди. Истардимки, янги йил ундан ҳам яхши ўтсин. Барча футбол мухлисларига ва уларнинг оилаларига янги йилда омад ёр бўлсин!
Марко Ройс

Улкан ютуқларга бой бўлган йил ниҳоялаб бормоқда. Ушбу йилда бизни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман ва уларга янги йил омад келтиришини тилайман.
Мануел Нойер

Азиз футбол мухлислари, байрам кунларини ажойиб ўтказаётганингизга ишонаман. Кириб келаётган янги йилда ҳаммангизга сиҳат-саломатлик тилайман! Ҳамма эзгу тилакларингиз рўёбга чиқсин!
Марк Андре тер Штеген

Чиндан ажоиб йилни ўтказдик. Йил давомида менга далда бўлганликлари учун оилам, дўстларим ва мухлисларимга чексиз миннатдорчилик билдираман. Ҳаммамизга янги йил бахт ва шодлик тухфа этсин.
Жером Боатенг

Қадрли мухлислар, мана 2013 йил ҳам секин-аста поёнига етиб бормоқда. Ушбу йил ҳаммамиз учун ҳам ажоиб ўтди. Мен ҳам спортчи сифатида катта ўсишга эришдим, деб ўйлайман. Келинг, бугун спорт ҳақида эмас, ундан-да мухимроқ нарсалар ҳақида сўз юритайлик! Мен барча-барчангизга янги йил қутлуғ келишини тилайман. Сизларга соғлик ва ҳар жабҳада омад тилайман.
Пер Мертезакер

Facebook тармоғи материаллари асосида Зоҳир тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика