RU

Последние новости

18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  1 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  2 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  9 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  6 15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  11 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  25 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  5

"Немис машинаси" йўлида давом этади Новости

"Немис машинаси" йўлида давом этади

Жаҳон чемпионати ўйинлари жуда қизиқарли кечишда давом этмоқда.

Мундиалда оддий ва осон бўлмаслиги ушбу чемпионат исботлаб бермоқда. Ҳар қандай гранд ва кучли жамоага қарши исталган жамоалар етарлича қаршилик кўрсата олишмоқда. Бу сафар Германия терма жамоаси Жазоир билан чорак финал чиптаси учун беллашди.

Кўпчилик Германиянинг осонликча ғалаба қозониши кутгани бор гап. Лекин аслида эса бундай бўлиб чиқмади. Жазоир терма жамоаси учрашув бошиданоқ "немис машина"сига  катта қаршилик кўрсата олишини билдириб ўтди.

Асосан қарши ҳужумда ҳаракат қилган Жазоир биринчи бўлимда Нойер дарвозаси олдида бир қанча хавфли вазиятларни содир эта олишди. Лекине Нойер ҳар сафар ҳам ҳужумчилардан илдамроқ ҳаракат қилиб, жамоасини бир қанча голлардан сақлаб қолди.


Иккинчи бўлимда немислар кўпроқ ҳужум қила бошлашди. Лекин Жазоир ҳимоя қўрғонини "ёриб" ўтиш уларга осон кечмади. Жазоир эса кўпроқ қарши ҳужумларга таяниб ўйнади. Уларда юзага келган бир қатор вазиятлани Слимани гол билан якунлаши мумкин эди. Аммо Мануэль Нойер шу куни нафақат яхши дарвозабон, балки яхшигина марказий ҳимоячи ҳам эканлигини бутун дунёга кўз-кўз қилди.

Иккинчи таймда Германия терма жамоасида ҳам етарлича вазиятлар юзага келди. Аммо Жазоир посбони Раис ҳам бир қатор "сейв"ларни амалга ошира олди.


Асосий дақиқаларда дарвозалар  томон тўп киритилмади ва ғолиб номи аниқланмади. Кейинчалик қўшимча бўлимларда "омадли" чорак финал йўлланмасини қўлга киритган жамоа номи аниқ бўлди. Қўшимча бўлимнинг даслабки дақиқалариданоқ Шюррле Мюллернинг пасидан сўнг жуда чиройли тарзда тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи қўшимча бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Месут Ўзил орадаги фарқни иккита етказди.

 Жазоирликлар таркибидан Жабу ушбу голларга жавоб тариқасида сўнгги дақиқаларда битта тўп киритди, ўйинда ушбу 2:1 ҳисоби сақланиб қолди.

"Немис машина"си осон бўлмаган йўлдан ўтиб олди ва энди чорак финалда Франция терма жамоаси билан куч синашишади.




ЖЧ-2014. 1/8 финал
ГЕРМАНИЯ – ЖАЗОИР 2:1
Порту-Алегри. “Бейра-Рио” стадиони
Бош ҳакам
: Сандро Риччи (Бразилия)

Голлар:
Шюрлле 92, Озил 119, Жабу (120).

Германия:
Нойер, Боатенг, Мертезакер, Мустафи (Хедира, 70), Ховедес, Лам, Швайнштайгер (Крамер, 109), Кроос, Озил, Мюллер, Гётце (Шюрлле, 46).

Жазоир:
Мболи, Ғулом, Белкалем, Аллиш (Бугерра, 96), Ласен, Фегули, Слимани, Судани (Жабу, 100), Тайдер (Браими, 78), Манди, Мустафо.

Огоҳлантиришлар:
Аллиш 42,Лам 107.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика