Немис клубининг ҳужумчисига МЮ, "Ливерпуль", "Реал" ва ПСЖ қизиқмоқда
15 фев 2023 22:55
Новости
Немис клубининг ҳужумчисига МЮ, "Ливерпуль", "Реал" ва ПСЖ қизиқмоқда
"Айнтрахт" ҳужумчиси Рандаль Коло-Муани ёзда Европанинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин.
Декабрь ойида 24 ёшли футболчи билан ишлайдиган агентлик ўйинчи Бундеслигада яна бир йил қолишга тайёрлигини маълум қилганди, аммо Франция терма жамоаси ҳужумчисининг агенти вазият ўзгариши мумкинлигини айтди.
Рандалнинг янги вакили "Барселона"да Усмон Дембеле билан ишлаган Мусса Сиссоко бўлди. У Европанинг топ клублари билан яхши муносабатда. "Айнтрахт" 100 млн. евролик таклиф олса футболчини сотишга катта эҳтимол билан рози бўлади
Маълумотларга кўра, "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" ёзда Коло-Муани бўйича таклиф юборишади.
Бундан ташқари ПСЖ ва "Реал" ҳам ҳужумни ушбу футболчи билан кучайтириш ҳақида ўйламоқда.
Коло-Муани жорий мавсум гол+пас тизимида 26 очко (14+12) йиғди.
Комментарии