RU

Последние новости

09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  0 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  3 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  3 08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  11 08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  8 07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  0 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  5 00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  8 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  1 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  2 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  58 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  8 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  52 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  1

Неъматулла Қутибоев: “Имкониятимиздан келиб чиқиб жамоа туздик” Новости

Неъматулла Қутибоев: “Имкониятимиздан келиб чиқиб жамоа туздик”

Нукуснинг “Орол” жамоаси бу йил ҳам биринчи лигада иштирок этади. Хўш, жамоа мавсумга тайёрми?
Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида бош мураббий Қутибоев билан боғландик.

- Сиз бошчилик қилаётган “Орол” ҳақида мухлисларда етарлича маълумот йўқ. Шу боис жамоангизнинг бу йилги мавсумга кўрган ҳозирлиги борасида ўзингиздан эшитсак дегандик?
- Қишки йиғинларни асосан ўз қароргоҳимизда ўтказдик. Кунига икки маҳалдан шуғулландик. Расмий ўйинлар бошланишига оз муддат қолгани учун энди кунига бир маҳалдан машғулот ўтказилмоқда.

- Ўтган йили ўзини кўрсата олган Азамат Илёсовнинг “Нефтчи”га ўтганини яхши биламиз. Айтингчи клуб бу трансфердан қанчалик фойда кўрди?
- Ўзингиз биласиз молиявий масалаларга тўхталишни аввалдан истамаганман. Буни раҳбарият ҳал қилади. Олий лига жамоаси томонидан қанчадир миқдорда пул берилган бўлиши керак. Лекин бу борада аниқ суммани айта олмайман.

- Юқорида номи келтириб ўтилган футболчидан ташқари яна кимлар жамоани тарк этди?
- Илёсовдан бошқа Оллаёр Реимов билан ҳам хайрлашдик. У “Хоразм”да ўйнашга қарор қилди.

- Йўқотишлар ўрнини тўлдириш мақсадида кимларнинг хизматига таянмоқдасиз?
- Очиғини айтганда, маҳоратли ўйинчиларни катта пуллар эвазига олиб келиш имкониятимиз йўқ. Шу боис асосан маҳаллий ёшларни таркибга жалб этдик. Уларни энди тарбиялаб борамиз. Ҳозир сафимизда энг тажрибали футболчилар деб Мансур Абдуллаев билан Муротбой Абдумуротовни айтишим мумкин. Қолганлар 1994 йил ва ундан кичик ёшдаги йигитлардир.

- Ёшларга эътибор қаратаётганингиз яхшику, лекин бу таркиб билан кучли саккизталикка киришга кўзингиз етяптими?
- Албатта бу осон бўлмайди. Бироқ наилож имкониятимиздан келиб чиқиб жамоа туздик. Иложи борича кейинги босқичга чиқишга уринамиз.

- Тан олиш керак, ўтган йили “Орол” молиявий муаммолар туфайли анча қийналиб қолганди. Бу борада айни дамдаги холат қандай?
- ПФЛга ўтган йилги қарздорликларни тўлаб бўлдик. Умуман олганда ўтган йилги ҳисоб китоб ишлари қилинди. Ҳозирги пайтдаги моддий имкониятимизни эса.... (Бироз ўйланиб – И.Р) Ўзингиз кўряпсизку, яна бундан ташқари нима ҳам дейиш мумкин. Раҳбарият жорий мавсум бу борада муаммо бўлмаслигини айтмоқда. Қолганини вақт кўрсатади.   

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика