RU

Последние новости

08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  1 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  7 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  101 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  6 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  12 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  6 22:10ФИНАЛгача...  18 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  1 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  9

Неъматилло Қуттибоев: "Пахтакор" ўйинчисининг қизил карточкаси учрашувга таъсир кўрсатди" Новости

Неъматилло Қуттибоев: "Пахтакор" ўйинчисининг қизил карточкаси учрашувга таъсир кўрсатди"

Ўзбекистон кубоги учинчи туридан ўрин олган "Арал" – "Пахтакор" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Неъматулло Қуттибоев матбуот анжуманида қатнашди.


Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда "Арал" жамоасининг мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келсак, "Пахтакор" асосий таркиби билан ўйнамаган бўлса ҳам барибир кучли ҳисобланади. Мамлакатимиз байроқдори. "Пахтакор" ўйинчисининг қизил карточкаси учрашувга таъсир кўрсатди. Йигитларга раҳмат айтаман.

- "Пахтакор"даги қайси ўйинчини ажратиб кўрсатардингиз?

- Айнан бир ўйинчини ажрата олмайман. "Пахтакор" жамоавий яхши ўйин кўрсатди. 10 киши бўлиб қолган бўлса ҳам улар прессинг қилишди. Улардаги ҳамма ўйинчи яхши ўйнади.

- Бир неча учрашувдан бери гол уришда "Арал" муаммоларга дуч келаётганди. Бу ўйинда барчаси яхши кечди...

- Ҳа, биз ҳам шундай фикрдамиз. Йигитлар гол уролмаётгани сабабли мағлубиятга учратмоқдамиз. Бугунги ўйинда биринчи бўлиб гол урдик ва қарши ҳужумда иккинчи голни киритдик.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика