RU

Последние новости

14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  0 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  3 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  0 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  8 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  19 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  4 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  2 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  4 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5

Нега Про лигада катта танаффус пайдо бўлди? Новости

Нега Про лигада катта танаффус пайдо бўлди?

Хабарингиз бор, 13 сентябрь куни Про лиганинг II босқичига қуръа ташланди.

ЎзПФЛ мусобақа тақвимини эълон қилишга ҳам улгурди.

Унга кўра, қуйи тўртлик жамоалари учун мавсум октябрь ойи охирида якунланади. Аммо юқори тўртлик сўнгги турни 21 ноябрь санасида ўтказади. Бу тафовут юқори тўртлик жамоалари учун 14 октябрдан 6 ноябрга довур юзага келадиган танаффус туфайли пайдо бўлди.

Кўпчиликни Про лига тақвимидаги 22 кунлик танаффус қандай пайдо бўлгани қизиқтирмоқда. Бу борада таҳририятимизга мурожаат қилганлар ҳам бўлди. Бугун шунга ойдинлик киритишга қарор қилдик.

Маълум бўлишича, ПФЛнинг режалари бошқача эди ва барчаси U-23 жамоалари ўртасида Қувайтда ўтказиладиган турнир сабаб ўзгариб кетди. Бу мусобақада юртимиз шарафини Тимур Кападзе бошчилигидаги терма жамоа ҳимоя қиладиган бўлди. Хабарингиз бор, Тимур Кападзе айни пайтда "Олимпик" клубига ҳам устозлик қиляпти ва унинг шогирдлари Суперлига йўлланмаси учун курашадиган юқори тўртликнинг ичида. Шу туфайли Про лига жадвалининг тепа қисмида ихтиёрий-мажбурий танаффус юзага келди.

Лекин масаланинг бошқа томони ҳам бор. Қувайтдаги турнир 25-31 октябрь кунлари бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. Тимур Кападзе эса унда иштирок этадиган шогирдларини 17 октябрда йиғишни сўраган. Бу ўз-ўзидан танаффусни яна 1 ҳафтага узайтирди. 

Шу ўринда савол туғилади. Келаси йил ўтадиган U-23 Осиё чемпионатида мезбон сифатида қатнашишимиз аниқ. Қувайтдаги турнирнинг биз учун расмий жиҳатдан ҳеч қандай аҳамияти йўқ ва фақат тайёргарлик вазифасини ўташи керак. Хўш, шунчаки тажриба учун қатнашиладиган мусобақага тайёргарликни 1 ҳафта олдин бошлаш шартми? Тўғри, тайёргарлик ва йиғинларнинг ҳеч қандай зарари бўлмаслиги мумкин. Бироқ бу Про лигада иштирок этаётган 4 клубнинг манфаатларига зарар етказмаслиги керак эмасми?

Сайтимизда роппа-роса 1 ҳафта олдин аёллар терма жамоаси устози Баҳром Норсафаровнинг истаги билан бутун бошли чемпионатнинг 17-тури кейинга қолдирилгани ҳақида мақола эълон қилинган ва бу ҳолат қораланганди. Энди эса Тимур Кападзенинг хоҳиши билан "Нефтчи", "Нурафшон" ва "Динамо" манфаатларига путур етадиган бўлиб турибди. Нима деб ўйлайсиз, терма жамоаларда фаолият юритаётган мутахассислар кун келиб уларга кадр етказиб бераётган ички чемпионатимизни ҳурмат қилишни ўрганишадими?

Чемпионат ёки терма жамоа?

Автор :
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика