RU

Последние новости

22:46Александр Хомяков: "Бу жуда катта ютуқ ва байрам"  0 22:30АПЛ. "Ман Сити" меҳмонда "Ноттингем Форест"дан устун келди. "Арсенал" билан орадаги фарқ бир очко, аммо манчестерликлар битта кам ўйин ўтказишган  2 22:23Вадим Абрамов: "Динамо" қачон ўз майдонида ўйнайди? Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ"  2 22:17Жасур Жалолиддинов: "Гол ўтказмаётганимизга сабаб бутун жамоанинг меҳнаткашлиги"  2 22:11Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим"  17 22:02Сервер Жепаров: "Олимпик" лойиҳасига қўйилган вазифани уддалаш учун бир қадам қолди"  1 21:36Февзи Давлетов: "Жамоада рақобат бўлиши керак"  1 21:25"Барселона" ва "Бавария" шов-шувли алмашинувни амалга ошириши мумкин  7 21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Анкарагюжю"ни қабул қилмоқда, Алиқулов илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  5 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  3 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  14 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  85 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  64 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2

Нега ЎФА Шомуродов рекордни такрорлагани ҳақида ҳалигача хабар бермади? Новости

Нега ЎФА Шомуродов рекордни такрорлагани ҳақида ҳалигача хабар бермади?

Хабарингиз бор, Ўзбекистон МТЖ 24 март куни Саудия Арабистонида Боливияни 1:0 ҳисобида таслим этишга эришди.

Аввалроқ, сайтимиз орқали Элдор Шомуродов термадаги 34-голини ургани ва бу борада рекордчи ҳисобланган Максим Шацкихга етиб олгани ҳақида хабар бергандик. Бироқ, Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу ҳақда маълумот тақдим этмади. Ташкилот ноябрь ойида терма жамоадаги футболчиларнинг статистикасини эълон қилганди ва ўша маълумотда Шомуродов 59 учрашувда 32 та тўп киритгани кўрсатилган. 

Сречко Катанец шогирдлари шу давр мобайнида 3 та ўртоқлик ўйинларида қатнашди: Қозоғистон (2:0), Россия (0:0) ва Боливия (1:0). Элдор эса мазкур баҳсларнинг барчасида майдонга тушди ва 2 та гол уришга эришди. Унинг ҳозирги статистикаси 62 баҳсда 34 та гол.

Баъзи тушунмовчиликлар туфайли 27 ёшли Шомуродовнинг ҳисобида 33 та гол борлиги айтилмоқда. Балки, ўтган уч баҳснинг қайсиларидир расмий мақомда ўтмаганмикин?

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика